Директор корхона эҳтиёжлари учун хом ашё сотиб олиш мақсадида нақд пул маблағларини ҳисобрақамдан ечиб олади.
Буни қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттириш лозим?
– Ҳисобрақамдан пул маблағларини ечиб олишда аввал улар корхона кассасига қуйидаги проводкалар орқали кирим қилинади:
● 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счётининг дебети;
● 5110-«Ҳисоб-китоб счёти»нинг кредити.
Кейин корхона кассасидан пул маблағлари хўжалик харажатлари учун бўнак сифатида чиқим ордери бўйича моддий жавобгар шахсга ҳисобдорлик остида берилади. Умумхўжалик эҳтиёжлари учун ходимга нақд пулга берилган турли хилдаги кичик инвентарь ва жиҳозлар 4230-«Умумхўжалик харажатлари учун берилган бўнаклар» счётида 5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари» счёти билан корреспонденцияда ҳисобга олинади (Йўриқноманинг 183, 185-бандлари, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова).
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.