Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 11 / Жавоб берамиз

Импортда ҚҚС: ҳақиқатдан тўлангандан кейин ҳисобга олиш

 

Корхона 2019 йил 1 октябрдан мотор мойларини импорт қилувчи сифатида ҚҚС тўлайди. Дастлабки импорт етказиб бериш 2019 йил августда амалга оширилган. ИМ 40 режимида БЮД расмийлаштирилган пайтдан бошлаб 2 ойга божхона тўловларини (бож ва ҚҚС) тўлаш муддатимиз кечиктирилди. Октябрда тўловларни тўладик.

2019 йил декабрда ҳам шундай ҳолат юз берди: 2 ой ичида импортга ҚҚС тўлаш мажбурияти билан товар ИМ 40 режими бўйича божхонадан олинди. Тўловни қисман январда, қолган қисмини эса февралда тўладик.

2019 йил 1 октябрдан бошлаб импорт қилинган мойларни ҚҚС билан сотаяпмиз.

Божхона тўловлари муддати кечиктирилганда импортга ҚҚСни қайси даврда ҳисобга олиш лозим? ҚҚС ҳисобланган ва ИМ 40 БЮДда акс эттирилгандами? Ёки амалда тўлангандан кейинми?

 

 

– 2007 йилги ва янги таҳрирдаги Солиқ кодексида ушбу масала бир хилда ёритилган: товарлар импорт қилинганда бюджетга тўланиши лозим бўлган ҚҚС суммасини аниқлашда солиқ тўловчи солиқни бюджетга тўлаш шарти билан ҚҚСни ҳисобга олиш орқали солиқ суммасини камайтиришга ҳақли (янги таҳрирдаги СК 266-м. 1-қ. 3-б.; 2007 йилги таҳрирдаги СК ­218-м. 1-қ. 3-б.).

2019 йилда ҚҚС тўлашга ўтишда 1 октябрь ҳолатига кўра ҚҚС билан олинган товарлар қолдиқларини инвентарлашдан ўтказиш лозим. Октябрда импортга ҚҚС тўлангандан кейин ҚҚСнинг фақат сотилмаган товар қолдиғига тўғри келадиган қисми ҳисобга қабул қилиниши лозим (2007 йилги таҳрирдаги СК 218-м. 6-қ.). 2019 йил октябрь бошига келиб импорт қилинган барча товарлар ҚҚСсиз сотилган бўлса, божхонада тўланган ҚҚС ҳисобга қабул қилинмайди.

2020 йилда импорт қилинган товарларнинг ҚҚС билан сотилиши корхона учун солиқ солинадиган айланма ҳисобланади. Товар қачон – 2019 йил декабрда, 2020 йил январда ёки февралда сотилганидан қатъи назар, ҚҚС қуйидаги тартибга ҳисобга қабул қилинади:

январь ойи учун ҚҚС ҳисоб-китобида амалда тўланган ҚҚС суммаси ҳисобга олиниши мумкин;

февралда ҳам шундай ҳисобга олинади.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти. 

Прочитано: 335 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика