2019 йилнинг май ойида ходимга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди, октябрь ойида эса ЭКИҲнинг 12 баравари миқдорида ишдан бўшаш нафақаси тўланди.
Ушбу тўловларга ЖШДС бўйича имтиёз қўлланиладими?
– 2019 йилда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиб олиш учун моддий ёрдам тариқасидаги тўловлар жисмоний шахсларнинг бошқа даромадлари ҳисобланади (2007 йилги таҳрирдаги СК 178-м. 15, 16-б.). 12 ЭКИҲ доирасидаги бундай тўловларга ЖШДС солинмаган (2007 йилги таҳрирдаги СК 179-м. 1, 20-б.). Имтиёзлар ҳар бир даромад тури бўйича алоҳида-алоҳида қўлланилади. ЭКИҲга каррали миқдорларда назарда тутилган имтиёзларни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 2019 йил 1 январидаги ҳолати инобатга олинади (2007 йилги таҳрирдаги СК 186-м. 1-қ.).
Эътибор беринг!
2019 йилда «базавий ҳисоблаш миқдори» тушунчаси жорий этилган, шу муносабат билан СКнинг 179-моддасига ЭКИҲнинг каррали миқдорларидаги имтиёзлар суммасига оид ўзгаришлар киритилди (3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон).
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.