Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 11 / Жавоб берамиз

Бепул беришдан ҚҚС: ҳисоботда акс эттириш

 

 

Корхона ўзи ишлаб чиқарган маҳсулот ва товарларни реализация қилиш нархи бўйича сотади, шунингдек уларни реклама мақсадларида бепул беради ва таннархи бўйича ҳисобдан чиқаради. Бепул бериш иқтисодий жиҳатдан оқланган ҳисобланса, корхонада реализация бўйича 2 турдаги айланма вужудга келади: 15%дан ва ҚҚСсиз.

Товарларни бепул бериш иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда, ҳисобга олиниши лозим бўлган сумма қандай усулда (мутаносиб ёки алоҳида-алоҳида) аниқланади? Бундай бериш ҚҚС ҳисоб-китобида қандай акс эттирилади? 

 

– Бепул бериш ҳолатлари иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаганда, реализация бўйича айланма сифатида қаралмайди.

Товарларни бепул бериш ёки бепул хизматлар кўрсатиш қуйидаги шартлардан ҳеч бўлмаганда бирига риоя этилганда иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайди деб эътироф этилади (СК 239-м. 3-қ.):

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни юритиш мақсадида амалга оширилган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан боғлиқлиги асослантирилган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса.

Иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган деб эътироф этиш учун ҳеч бўлмаган битта шартга риоя этилса, товарларни бериш ҚҚСсиз амалга оширилади.

Бироқ бу корхонада ҚҚС солинадиган айланма ва ҳисобга олиш мақсадида ҚҚСдан озод этилган айланма вужудга келишини англатмайди.

Амалга оширганда алоҳида-алоҳида ҳисоб юритиш лозим бўлган ҚҚС солишдан озод этиладиган айланмалар СКнинг 243-246-моддаларида кўрсатилган (СК 268-м. 1-қ.). Товар намуналарини реклама мақсадларида бериш ҚҚСдан озод этилган «имтиёзли» айланмаларга киритилмайди.

ҚҚС ҳисоб-китобига фақат реализация қилиш бўйича айланма, шу жумладан ҚҚСдан озод этилган айланма киритилади. Товар намуналарини реклама мақсадларида бериш айланма ҳисобланмайди, бундай бериш ҚҚС ҳисоб-китобида акс эттирилмайди.

Прочитано: 352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика