Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 11 / Солиқ солиш

Ломбард учун имтиёз

 

 

Ташкилот ломбард фаолияти билан шуғулланади. Заргарлик буюмларининг гарови остида кредит берамиз, фоиз ва жарималардан даромад топамиз. 2019 йилда биз 2007 йилги таҳрирдаги СКнинг 209-моддаси 15-бандига кўра ҚҚС бўйича имтиёзга эга эдик. 

Шартнома муддати тугагандан кейин гаров нарсасини аукцион орқали сотиб юбориш ҳуқуқига эгамиз. Аукцион баъзида фирмамиз учун фойда билан, баъзида зарар билан ўтади.

1. 2020 йил 1 апрелдан кейин ҳам мазкур имтиёз бизда қолаверадими?

2. 2020 йилда аукционларда заргарлик буюмларини сотишдан ҚҚС бўйича қандай солиқ оқибатларига эга бўламиз?

 

1

 Кредитларни, заёмларни пул шаклида бериш, шу жумладан улар бўйича фоизлар билан бирга бериш бўйича айланмалар 2020 йилнинг 1 апрелидан кейин ҳам ҚҚС солишдан озод этилади (янги таҳрирдаги СК 243-м., 1-қ., 27-б.; 244-м., 1-қ., 7-б.). Бунда ушбу хизматларни реализация қилишга доир айланма солиқ тўловчиларда бундай фаолиятни амалга ошириш учун тегишли лицензиялар ва бошқа рухсат этувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, унинг амалга оширилишини лицензиялаш лозим бўлганлиги ёки рухсат этувчи ҳужжатлар талаб этилганлиги туфайли, қонун ҳужжатларига мувофиқ солиқ солишдан озод этилади (янги таҳрирдаги СК 243-м., 2-қ.).

2

 Гаровга қўювчи қарз суммасини тўламаган тақдирда, заргарлик буюмлари – гаров нарсаларига эгалик қилиш ҳуқуқи шартнома муддати тугаганда гаровга олувчига ўтади. Гаров нарсаларининг гаровга олувчи томонидан кейинги реализация қилиниши ҚҚС солинадиган реализация бўйича айланма ҳисобланади. Солиқ базаси акциз солиғини (акциз тўланадиган товарлар, хизматлар учун) ҳисобга олиб, унга солиқни киритмаган ҳолда, битим тарафлари томонидан қўлланилган нархдан (тарифдан) келиб чиққан ҳолда реализация қилинадиган товарларнинг қиймати сифатида аниқланади (СК 248-м., 1-қ.).

Прочитано: 339 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика