Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 11 / Солиқ солиш

Турар жой учун харажатлар тасдиқланмаганда

 

 

Корхона ходими хорижга хизмат сафарига юборилган. Унга хорижий валютада белгиланган нормалар доирасида пул маблағлари ҳисобидан бўнак берилди. Ходим қайтганидан кейин турар жой харажатларини тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этмаган. Корхона умумбелгиланган солиқларни тўлайди.

Бундай ҳужжатлар тақдим этилмаганда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?   

 

– Хизмат сафари харажатларига берилган маблағлардан фойдаланганлик тўғрисидаги бўнак ҳисоботи корхона бухгалтериясига хизмат сафаридан қайтиб келингандан кейин 3 иш кунидан кечиктирмай бўнак олинган валютада тақдим этилади. Хорижга хизмат сафарларида турар жойга оид харажатлар тегишли ҳужжатлар билан тасдиқланиши лозим (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган Низомнинг 10, 43-бандлари).

Хорижга хизмат сафарига юборилган ходимга турар жой ижараси учун тўланган харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, улар:

хизмат сафарига юборилган ходим учун моддий наф тарзидаги даромад ҳисобланади. Корхона уларга ЖШДС солиши лозим (СК 317-м. 3-б.);

корхона учун фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайдиган харажатлар ҳисобланади (СК 317-м. 3-б.)

Бунда хорижга хизмат сафарларида турар жойга оид харажатлар норма доирасида ёки ундан ортиқча бўлганлиги аҳамиятли эмас.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 330 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика