Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 11 / Солиқ солиш

Хорижга хизмат сафари: солиқ солинмайдиган тўловлар миқдори

 

 

Миллий транспорт компанияси Россияга халқаро ташувларни амалга оширадиган ҳайдовчиларни хизмат сафарига юборади. РФда суткалик харажатлар нормаси 25 АҚШ долларини ташкил этади. Президентнинг 7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорига мувофиқ турар жой ижараси ва кундалик харажатлар Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун 60 АҚШ доллари миқдорида белгиланган.

Миллий транспорт ташкилоти ҳайдовчиларга Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлинган вақт учун ЖШДС тўламаган ҳолда бир кунда 60 АҚШ долларидан тўлаши ҳамда фойда солиғини ҳисоблашда ушбу харажатларни чегириши мумкинми? 

 

– Хизмат сафарларига оид қуйидаги компенсация тўловларига жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди (СК 369-м. 2-қ. 8-б.):

турар жой ижараси учун ҳақиқатда амалга оширилган тўловлар. Яшашга оид харажатларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда – қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида;

қонун ҳужжатларида белгиланган нормалар доирасида хизмат сафарида бўлинган вақт учун тўланадиган кундалик харажатлар учун ҳақ (суткалик пуллар).

Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимларининг хизмат сафарларида хорижий валютадаги хизмат сафари харажатлари меъёрлари Вазирликлар, идоралар, корхоналар ва ташкилотлар ходимлари Ўзбекистон Республикаси ташқарисига хизмат сафарига юборилганда хизмат сафари харажатлари учун маблағлар бериш тартиби тўғрисидаги низомга (АВ томонидан 19.11.2015 йилда 2730-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 1-иловада келтирилган.

Бунда миллий ташувчиларга (резидентларга) юкларни автомобилда халқаро ташийдиган ҳайдовчиларга хизмат сафарида, шу жумладан, йўлда бўлган вақтда улар томонидан турар жой ижараси ва суткалик харажатларни ҳар бир сутка учун тасдиқлайдиган ҳужжатларни тақдим этмасдан умумий тўлов шаклида:

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақт учун – белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%игача;

Ўзбекистон Республикасидан ташқарида бўлган вақт учун – 60 АҚШ долларигача бўлган миқдорда қоплашга рухсат берилган (7.06.2019 йилдаги ПҚ-4353-сон қарорнинг ­5-банди «б» кичик банди).

Ушбу норма мазкур тоифадаги ходимлар учун қонун ҳужжатларида белгиланганлиги сабабли у ходимнинг даромади сифатида қаралмайди, тегишинча, унга ЖШДС ва ижтимоий солиқ солинмайди.

Даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида суткалик харажатлар қилинганлиги сабабли улар фойда солиғини аниқлашда чегириладиган харажатлар ҳисобланади (СК 305-м.).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 339 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика