Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 11 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Талабномага 15 кун ичида жавоб беринг

 

Хўжалик юритувчи субъект олинган талабномага жавоб бериши лозим бўлган муддат қисқартирилди. «Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонунга тегишли тузатишлар киритилди (10.03.2020 йилдаги ЎРҚ-607-сон Қонун).  

 

Илгари талабномага жавоб бериш учун хўжалик юритувчи субъектларга у олинган кундан бошлаб бир ой муддат берилган. Энди эса буни 15 кун ичида амалга ошириш лозим. Қонунда муддат иш кунларида ҳисобланиши кўрсатилмагани боис, календарь кунлар ҳисобланади. Шу тариқа, муддат икки баравар қисқартирилди. 

 

Эслатиб ўтамиз, талабномага жавоб хўжалик юритувчи субъектнинг раҳбари ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланади, ҳужжат муҳр (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) билан тасдиқланади ва буюртма ёки қимматли хат тарзида, телеграф, телетайп орқали, шунингдек унинг жўнатилганлигини қайд этадиган, қабул қилиб олувчини огоҳлантирадиган бошқа алоқа воситаларидан фойдаланилган ҳолда жўнатилади ёхуд тилхат олиб топширилади. 

 

Муддатни ҳисоблашнинг умумий қоидалари: 

Вақт даври билан белгиланган муддат календарь санадан кейинги ёки унинг бошланиш куни деб белгиланган воқеа юз берганидан кейинги кундан ўта бошлайди (ФКнинг 146-моддаси). 

Агар муддат бирон-бир ҳаракатни амалга ошириш учун тайинланган бўлса, бу ҳаракат муддатнинг охирги кунидаги соат 24 га қадар бажарилиши мумкин. Бу ҳаракат ташкилотда амалга оширилиши керак бўлса, муддат белгиланган қоидаларга мувофиқ ушбу ташкилотда тегишли операциялар тўхтатиладиган соатда тамом бўлади. Муддатнинг охирги кунида соат 24 га қадар алоқа ташкилотига топширилган ёки бошқа алоқа воситалари билан юборилган барча ёзма баёнотлар ва хабарлар, пул ўтказмалари муддатида қилинган ҳисобланади (ФКнинг 148-моддаси).

 

ШАРТЛИ МИСОЛ. «А» тараф етказиб бериш шартномаси бўйича ўз контрагенти - «Б» тарафга – юклаб жўнатилган товарлар тўплами учун тўловни амалга оширишнинг белгиланган муддатлари бузилиши муносабати билан талабнома жўнатди. «Б» тараф талабномани 2020 йил 12 мартда олди. «Б» тараф унга жавоб бериши керак бўлган муддат 2020 йил 13 мартдан бошланади. Тегишинча, жавоб «А» тарафга тилхат олиб топшириладиган ёки унинг номига юқорида кўрсатилган усуллардан бири орқали жўнатиладиган сўнгги кун – 2020 йил 27 март. 

Қонунга биноан талабномага жавоб бериш уни олган хўжалик юритувчи субъектнинг мажбурияти ҳисобланса-да, белгиланган 15 кунлик муддатни бузганлик учун жавобгарлик мавжуд эмас. Бироқ, жавобни ўз вақтида олмаган талабнома берувчи иқтисодий судга мурожаат қилиши мумкин. 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) расман эълон қилинган ва 11.03.2020 йилдан кучга кирди.

Олег ЗАМАНОВ,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 353 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика