Norma.uz

Дафн маросими учун нафақа

 

 

Ходим 22 кунлик фарзандининг вафот этганлиги тўғрисида ФҲДЁ органлари томонидан берилган маълумотноманинг асл нусхасини тақдим этди. Нафақа белгиланадиган шахслар рўйхати мавжуд. Ундаги бандлардан бирида бола бир ҳафталик бўлганига қадар вафот этиши ҳолати қайд этилган (ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига ­1-илова). Бироқ мазкур ҳолатда бола 22 кунлик бўлган.

Бундай ҳолатда иш берувчи дафн этиш маросими учун нафақани тўлаши лозимми ва қандай миқдорда берилади? 

 

– Ҳа, тўлаши лозим.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларида ходим ёки унинг оила аъзоси вафот этганда дафн этиш маросими учун нафақа тўланишини кафолатланган (МК 288-м.). Боланинг 22 кунлигида вафот этганлиги ҳолати ходим ёки унинг қарамоғидаги оила аъзоси вафот этганлиги ҳолатига тўғри келади ва корхона нафақа тўлаши лозим (Низомнинг 5-банди «в» кичик банди, ВМнинг 14.06.2011 йилдаги 174-сон қарорига 1-илова).

Ҳаётининг биринчи ҳафтасида вафот этган ёки ўлик туғилган (перинатал ўлим) болани дафн этиш учун нафақа Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тўланади (26.12.2018 йилдаги ­ПҚ-4086-сон қарорнинг 28-банди).

Нафақа учун унга бўлган ҳуқуқ юзага келгандан кейин 60 кун мобайнида мурожаат қилиш мумкин. БҲМнинг 4 баравари миқдорида нафақа тўланади (Низомнинг 9, 10-бандлари).

Нафақа тайинлаш учун ариза ходимнинг асосий иш жойи бўйича тақдим этилади. Ушбу ариза нафақа тайинланиши учун асос бўлади. Унга қуйидагилар илова қилинади (Низомнинг 31-банди):

  • ўлим тўғрисидаги гувоҳнома нусхаси ва ўлим тўғрисидаги маълумотноманинг асл нусхаси;
  • марҳумнинг ходим билан қариндошлиги даражасини тасдиқлайдиган ҳужжат (туғилиш ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома ва бошқалар);
  •  ариза берувчи паспортининг нусхаси.
Прочитано: 437 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика