Электрон меҳнат шартномалари ва меҳнат дафтарчалари тизими билан ишлашда ходимга мажбуриятларни юклаш тўғрисида буйруқ чиқариш зарурми?
– Иш берувчи ёзма шаклда тегишли қарорни расмийлаштириш йўли билан «ЯММТ» ИДАКга кириш ҳуқуқига эга бўлган масъул шахсларни белгилаши шарт (Низомнинг 8-банди, ВМнинг 5.12.2019 йилдаги 971-сон қарорига 1-илова).
Бу буйруқ, фармойиш ёки мазкур иш топширилаётган шахснинг лавозим йўриқномасида алоҳида банд билан ёхуд иш берувчи томонидан тасдиқланган лавозим йўриқномасига қўшимча киритиш тарзида белгиланиши мумкин. Мажбурият ходим билан тузилган меҳнат шартномасида ҳам қайд этилиши мумкин.