ТМБни олишга ишончномада асосий бўлмаган муҳрни қўйса бўладими?
– Йўқ, бўлмайди.
Юридик шахс номидан бериладиган ишончнома раҳбар томонидан имзоланиб, унга ушбу юридик шахснинг муҳри (муҳр мавжуд бўлган тақдирда) босилади (ФКнинг 138-моддаси). Амалиётда раҳбарнинг имзоси доим асосий муҳр билан тасдиқланади.
Ишончнома бошланғич ҳисоб ҳужжати ҳисобланади. Товар-моддий бойликларни қабул қилиш ҳамда бериш учун асос бўлиб хизмат қиладиган ҳужжатлар раҳбар томонидан ёки у белгилайдиган шахслар томонидан имзоланади («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 13-моддаси).
Шундай экан, ТМБга ишончномани фақат ташкилотнинг асосий муҳри билан тасдиқлаш керак.
Наргиза Воҳидова,
«Norma» МЧЖ эксперти.