Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 10 / Хўжалик юритиш қоидалари

Расмий иш юритувда давлат тили

 

 

Хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий ҳужжатларни (шифокорнинг кўчирмалари, хулосалари) давлат тилида юритиш мажбурийми?

 

– Жамоанинг катта қисми қайси тилга эга бўлса, ана шу тилда ҳужжатларни юрита оласиз.

Иш юритиш, ҳисоб-китоб, статистика ва молия ҳужжатлари давлат тилида шу билан бир қаторда бошқа тилларда ҳам юритилиши мумкин. Муассасалар, ташкилотлар ва жамоат бирлашмалари муҳрлари, тамғалари, иш қоғозларининг матнлари давлат тилида бўлади («Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг 10, 19-моддалари).

Давлат соғлиқни сақлаш муассасалари иш юритиш чоғида Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, компаниялари ва бошқа марказий муассасалари аппаратларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича намунавий йўриқномага (ВМнинг 29.03.1999 йилдаги 140-сон қарорига 2-илова). Ташкилотларнинг бланкларидаги доимий реквизитлари давлат тилида ёзилади (Йўриқноманинг ­6-банди).

Шу тариқа, қонун ҳужжатлари хусусий тиббиёт ташкилотида тиббий ҳужжатларни давлат тилида юритиш мажбуриятини белгиламайди, муҳрлар, тамғалар, иш қоғозларининг матнларини акс эттириш бундан мустасно.

Прочитано: 412 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика