Ўзбекистон фойдали қазилмаларининг захиралари ҳисоби ва ҳисобот балансларини тузишга доир йўриқномада нефть захираларининг баланси (6-ГР шакли), газ захираларининг баланси (7-ГР шакли) шакллари келтирилган.
Ер қаъридан фойдаланувчи томонидан мазкур ҳисоботларда кўрсатиладиган ахборот давлат ёки хизмат сири ҳисобланмайдими?
– Йўқ, ҳисобланмайди.
2019 йил 2 февралдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси фойдали қазилмаларининг захира ва ресурслари, уларнинг қазиб олиш, ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажмлари, маблағларнинг тақсимланиши тўғрисидаги маълумотларни расман эълон қилиш бўйича чекловлар олиб ташланган (1.02.2019 йилдаги 77-сон қарорнинг 1-б.).
Альберт Сафин,
«Norma» МЧЖ эксперти.