Газ таъминоти ташкилоти қишки даврда истеъмолчи – юридик шахсга муайян лимит беради. Истеъмолчи ушбу лимитдан ортиқча истеъмол қилса, газ таъминоти ташкилоти лимитдан ортиқча истеъмол учун икки ҳисса тўлашга мажбур қилади. Газ таъминоти ташкилотининг ҳаракатлари тўғрими?
– Газ таъминоти ташкилотининг ҳаракатлари тўғри.
Истеъмолчи томонидан газ етказиб беришга тузилган шартномада белгиланганидан кўп ҳажмда олинган тақдирда истеъмолчидан шартномадаги ҳажмлардан ортиқча олинган газ қийматига нисбатан 2 коэффициент билан оширилган тўлов ундирилади (Низомнинг 10-банди, ВМнинг 26.05.2005 йилдаги 132-сон қарорига 1-илова).