Иккита МЧЖ ҚК шаклидаги битта муассисга эга. Муассис бино ва ускуналарни 1-МЧЖдан 2-МЧЖга устав фондини ошириш тариқасида ўтказмоқчи. Кадастр 1-МЧЖга расмийлаштирилган.
Муассис шундай қилиши мумкинми?
– ҚК МЧЖ биноси ва ускуналарини устав фондига ўз ҳиссаси сифатида ўтказа олмайди, сабаби уларга бўлган мулк ҳуқуқига унга берилмаган.
Бинони (ускунани) жамият устав фондига ҳисса сифатида қуйидаги 2 усулда бериш мумкин:
1) 1-МЧЖ – бино мулкдори 2-МЧЖ муассиси бўлади ҳамда кадастр ҳужжатларини 2-МЧЖга қайта расмийлаштирган ҳолда бино ва ускуналарни устав фондига ҳисса сифатида киритади;
2) ҚК бинога эгалик ҳуқуқини ўзига олади (дивидендлар кўринишида, олди-сотди, ҳадя йўли билан) ва уни 2-МЧЖнинг устав фондига қўшимча ҳисса сифатида киритади (Низомнинг 38,39-бандлари, ВМнинг 29.12.2018 йилдаги 1060-сон қарорига 1-илова). Мазкур ҳолатда дастлаб бинони ҚКга, сўнгра 2-МЧЖга расмийлаштириш лозим.
Наргиза Воҳидова,
«Norma» МЧЖ эксперти.