Ҳунармандчилик фаолияти билан шуғулланадиган пенсионерлар учун ижтимоий солиқни тўлаш бўйича имтиёзлар мавжудми?
– Ҳа мавжуд, бироқ фақат «Ҳунарманд» уюшмаси аъзоси бўлишингиз ҳамда қишлоқ жойларда фаолият юритишингиз лозим. Бундай шахслар ижтимоий солиқни фаолиятининг дастлабки 2 йилида ойига базавий ҳисоблаш миқдорининг 50%и миқдорида тўлайдилар (СК 408-м. 1-қ. 4-б.).