Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 26 / Божхона

Кластердан – дунё расталари сари

 

Самарқанд вилоятидаги «Булунғур-Сандвик» МЧЖ ўзи етиштирган маҳсулотни саноат усулида қайта ишлаш орқали экспорт қилишга ихтисослаштирилган йирик кластер корхоналаридан бири саналади. Корхона 2019 йилда 5,9 млн АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини Россия, Германия, АҚШ давлатларига экспорт қилган.

 

Мамлакатимизда коронавирус пандемияси асоратларини бартараф этиш, республикамизнинг экспорт салоҳиятини янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшиш мақсадида жорий йилда 8 млн АҚШ долларидан зиёд маҳсулот экспортга чиқарилиши режалаштирилган. Бугунги кунга қадар 1 млн 579 минг АҚШ доллари миқдоридаги карам, исмалоқ, шивит, лук-порей каби маҳсулотлар АҚШ, Россия, ва Европа давлатларига экспорт қилинган.

Айни вақтда кластер корхонаси томонидан Булунғур туманида 341 гектар, Тайлоқ, Ургут ва Жомбой туманларидаги фермер хўжаликларига қарашли 1,1 минг гектар майдонда булғор қалампири, карам, лук-порей сингари экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирилмоқда.

Ўз ўрнида вилоятда рўйхатдан ўтган корхоналарга қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини экспортга расмийлаштириш жараёнини янада соддалаштирилган тартибда тез фурсатларда амалга оширишда вилоят божхона бошқармаси томонидан яқиндан кўмак берилмоқда.

Самарқанд вилояти божхона бошқармаси

Ахборот хизмати.

Прочитано: 347 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика