Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 26 / Жавоб берамиз

Декрет тўловларининг ўзига хос жиҳатлари

 

1-вазият

2-вазият

 

1-вазият:

Ходима иш бошлаганига 11 ой бўлди (асосий иш жойи). Иш берувчи меҳнатга лаёқатсизлик варақасини (ҳомиладорлик ва туғиш бўйича) олганда ўз хоҳишига кўра 75% эмас, балки 100% нафақа тўламоқчи.

100% миқдоридаги ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақага ЖШДС, ШЖБПҲга ажратмалар, ижтимоий солиқ солинадими?

 

– Ҳомиладорлик ва туғиш таътили бўйича нақафа биринчи марта ишга кирганлар ёки 12 ойдан ортиқ муддатлик танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини тиклаётганлар учун ишга қабул қилинган кундан бошлаб ҳақиқатда ишланган вақтга қараб қуйидагича белгиланади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 23-б.):

  • ишга қабул қилинган кундан эътиборан 12ойгача муддатда – ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 75%и;
  • ишга қабул қилинган кундан эътиборан 12ойдан ортиқ муддатда – ҳомиладорлик ва туғиш таътилида бўлган вақт учун ўртача ойлик иш ҳақининг 100%и.

Ушбу сумма ходиманинг ялпи даромадига киритилмайди ва солиқ оқибатларини келтириб чиқармайди (СК 369-м. 1-қ. 7-б.).

Иш берувчи белгиланган нормадан кўпроқ тўлашни режалаштираётган бўлса, ушбу суммалар ўртасидаги фарқ ишланмаган соатлар учун тўлов ҳисобланади ва меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга киритилади (СК 371-м. 1-қ., 374-м. 13-б.).

Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга ижтимоий солиқ, ЖШДС солинади ва ундан ШЖБПҲга ажратмалар ўтказилади (СК 387-м. 1-қ. 1-б., 403, 404-м.; «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 10-моддаси).

2-вазият:

Ҳомиладорлик ва туғиш варақаси 30.05.2020 йилда (шанба) олинган. Ходима ўриндошлик бўйича ишлайди, 1.06.2019 йилдан 31.05.2020 йилгача муддатли шартнома тузилган. Табель бўйича охирги иш куни – 29.05.2020 йил санаси жума кунига тўғри келади.

Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани 100% миқдорида ҳисоблаш тўғри бўладими?

 

– Ўриндошлик бўйича ишлайдиганлар барча таътиллар, шу жумладан даволаш муассасаси томонидан тасдиқланган меҳнатга лаёқатсизлик варақасига асосан нафақа тўланган ҳолда ҳомиладорлик ва туғиш таътилини олишга ҳақли (Йўриқноманинг 19-банди, АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

Ходиманинг меҳнат шартномаси муддати – 2020 йил 31 майгача. Ҳомиладорлик ва туғиш таътили 2020 йил 30 май кунига – ходима билан меҳнат муносабатларига даврига тўғри келяпти.

Иш берувчи ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақани тўлаши шарт ҳамда МКнинг 237-моддаси 2-қисмидаги талабларга риоя этган ҳолда ходима билан меҳнат шартномасини бекор қилиши мумкин (МК 105-м.).

Саволдан кўриниб турибдики, ходима корхонада 1.06.2019 йилдан 29.05.2020 йилгача – 11 ой ва 29 кун ишлаган (бир ой тўлиқ бўлиши учун шанба ва якшанба кунига тўғри келган 2 календарь кун етишмаяпти). Бунда ишланган вақтни тўлиқ 12 ой деб ҳисоблаш лозим, сабаби бир ойдаги 15 ва ундан ортиқ календарь кунларга тенг бўлган кунлар сони бир ой деб яхлитланади (МК 141-м.). Шу боис унга ўртача ойлик иш ҳақидан 100% миқдорида ҳомиладорлик ва туғиш бўйича нафақа тўланиши лозим.

Прочитано: 523 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика