Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 26 / Жавоб берамиз

Тўлов далили бўйича божхонадаги ҚҚСни ҳисобга олиш

 

МЧЖ шаклидаги хорижий корхона Ўзбекистон ички бозорида реализация қилиш учун Россиядан товар олиб келди. Ушбу товарнинг бир қисми сотилди ва ҚҚС бўйича ҳисобот топширилди. 8.06.2020 йилда декларант аввал НД-40 режимида расмийлаштирилган декларация божхона органида қайта кўриб чиқилгани ҳамда мазкур товарнинг божхона қиймати қайта ҳисоб-китоб қилинганлиги сабабли 4 та позициядаги божхона тўловлари бўйича МЧЖ ХК қўшимча тўлов тўлаши лозимлиги аниқланганини маълум қилди. Божхона тўловлари тўланганидан кейин ИМ-40 режимида декларация берилди, бироқ ундаги сана аввалгидек қолдирилган.

1. Божхона божлари қўшимча тўланганлиги муносабати билан қандай қўшимча тузатишлар кирилиши ва проводкалар амалга оширилиши лозим? Товарнинг бир қисми сотилган бўлса, қолган товарга божхона божларини тақсимлаш зарурми? 

2. Апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот юзасидан қайта ҳисоб-китоб тақдим этиш лозимми?

 

1

 Қўшимча ҳисобланган божхона божи суммасини танланган ТМЗ қийматини баҳолаш усулига қараб, ёки айни ўша туркумдаги товар қийматига ёхуд давр харажатларига киритиш лозим (22-сон БҲМСнинг 13, 22-бандлари, АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган).

 

2

 Божхонада тўланган ҚҚС суммаси солиқ ҳақиқатда бюджетга тўланган ҳисобот даврида ҳисобга олинади. Шу боис апрель ойи учун ҚҚС бўйича ҳисобот қайта топширилмайди. Бунда импорт қилинган товарни реализация қилиш қиймати олиб киришда (импорт чоғида) бюджетга ҳақиқатда тўланган солиқ ҳисобланган божхона қийматидан паст бўлса, ушбу товар реализация қилинган даврдаги фарқ суммасига ҚҚС қўшимча ҳисобланиши ва Қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китобида (1-илова, АВ томонидан 24.02.2020 йилда 3221-сон билан рўйхатдан ўтказилган) акс эттирилиши лозим (СК 248-м. 5-қ.).

 

Замира ЖЎРАЕВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 352 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика