Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон) билан шу жумладан якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ бўйича қўшимча имтиёзлар жорий этилган.
Коронавирус пандемияси даврида тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш учун солиқ имтиёзлари Президентнинг қуйидаги фармонларида акс эттирилган:
1) «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги (19.03.2020 йилдаги );
2) «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (3.04.2020 йилдаги );
3) «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги (27.04.2020 йилдаги ПФ-5986-сон);
4) «Коронавирус пандемияси даврида аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги (18.05.2020 йилдаги ПФ-5996-сон);
5) «Коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш учун туризм соҳасини қўллаб-қувватлашга доир кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар тўғрисида»ги (28.05.2020 йилдаги ПФ-6002-сон).
Мазкур фармонларга мувофиқ якка тартибдаги тадбиркорлар учун барча имтиёз ва преференциялар қулай бўлиши учун битта жадвалда жамланди:
Мол-мулк солиғи |
1. ЯТТ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилинади (ПФ-5996-сон 1-б.).
3. 2020 йил 1 апрелдан 31 декабрга қадар фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдонлари, яшаш учун мўлжалланмаган иншоотларга нисбатан мол-мулк солиғининг оширилган ставкаларини қўллаш, шунингдек, оширилган ставкаларни қўллаш натижасида юзага келган қарздорликка нисбатан пеня ҳисоблаш ва мажбурий ундириш чораларини кўриш тартиби тўхтатилади (ПФ-5978-сон 4-б. «в» кичик б.).
Жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи ставкалари (СК 422-м.) |
||
Ер солиғи |
1. ЯТТ 2020 йил 1 июндан 1 сентябргача солиқни тўлашдан озод қилинади (ПФ-5996-сон 1-б.).
3. Қуйидагилар тўхтатилади:
|
||
Ижтимоий солиқ |
1. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябргача бўлган даврда солиқнинг ойлик энг кам суммаси БҲМнинг 50%ига қадар камайтирилади (ПФ-5969-сон 5-б. «а» кичик б.). 2. Карантин тадбирлари даврида ўз фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган ЯТТ учун солиқни ҳисоблаш тўхтатилади (ПФ-5978-сон 5-б.). Ижтимоий солиқ ставкалари (СК 408-м.) |
||
Фойда солиғи |
|
|
1. Солиқни аввалги чорак якунлари асосида ҳисоблаш бўйича ўрнатилган талабларни бекор қилган ҳолда, ушбу солиқни тўловчилар 2020 йилнинг II чорагидан бошлаб, кутилаётган ҳажмлардан келиб чиқиб солиқ бўйича аванс тўловлар суммаси тўғрисида маълумотнома тақдим этиш ҳуқуқига эга (ПФ-5978-сон 15-б. 10-хатбошиси). 2. Тижорат банклари томонидан кредитлар бўйича ҳисобланган ва кечиктирилган фоизлар суммаси кечиктириш тақдим этилган даврда солиқни ҳисоблашда жами даромад таркибига киритилмайди (ПФ-5978-сон 11-б.). 3. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган пул маблағлари ва товарлар (хизматлар)га чегириладиган харажатлар сифатида қаралади (ПФ-5986-сон 1-б. «а» кичик б.). |
ҚҚС |
|
|
1. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб Президент ва Вазирлар Маҳкамасининг қарорларида назарда тутилган ҚҚС бўйича имтиёзлар солиқ солишдан бўшаган маблағларни муайян мақсадларга йўналтириш шартларисиз қўлланилади (ПФ-5978-сон 15-б. 11-хатбошиси). 2. 2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар «Маҳалла», «Саховат ва кўмак», «Ўзбекистон меҳр-шафқат ва саломатлик» фондларига (уларнинг бўлинмаларига), шунингдек, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан шакллантириладиган ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтож бўлган жисмоний шахслар рўйхатига киритилган жисмоний шахсларга беғараз бериладиган товарлар (хизматлар) ҚҚСдан озод қилинади (ПФ-5986-сон 1-б. «а» кичик б.). |
Божхона тўловлари |
1. 2020 йил 31 декабрга қадар 3.04.2020 йилдаги ПФ-5978-сон Фармонга 1-иловага мувофиқ товарларни олиб киришда божхона божи ва акциз солиғининг ноль ставкалари белгиланади (ПФ-5978-сон 1-б.). 2. Коронавирус инфекциясига қарши курашиш бўйича тиббиёт ва карантин муассасалари қурилиши учун зарур бўлган қурилиш материаллари, шунингдек, улар фаолият кўрсатиши учун зарур товарлар 2020 йил 31 декабргача муддатга божхона тўловларидан (божхона божи, акциз солиғи, ҚҚСдан) озод этилади (ПФ-5978-сон 16-б.). 3. Коронавирус инфекциясини аниқлаш бўйича экспресс-тестларни олиб киришда улар учун божхона расмийлаштируви йиғими ундирилмайди (ПФ-5978-сон 16-б.). |
||
Туристик (меҳмонхона) йиғим |
2020 йил 1 апрелдан 1 июлгача бўлган даврда туристик йиғимни ҳисоблаш ва тўлаш (ПФ-5969-сон 5-б. «б» кичик б.). |
||
Солиқларни тўлашни кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) |
|||
Мол-мулк солиғи, ер солиғи |
Маҳаллий давлат ҳокимияти органининг қарорига асосан ЯТТга солиқларни тўлаш бўйича фоизларни ундирмасдан 6 ойга кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади (ПФ-5969-сон 7-б.). |
||
Айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ, ижтимоий солиқ |
1. Ўз фаолиятини тўхтатган ва (ёки) товарлар (хизматлар) реализациясидан тушуми жорий йилнинг I чорагидаги ўртача ойлик миқдорига нисбатан 50%дан кўпроққа камайган ЯТТга солиқ органларини хабардор қилган ҳолда 2020 йил 31 декабрга қадар қуйидаги солиқларни фоизсиз кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) ҳуқуқи тақдим этилади: айланмадан олинадиган солиқ, мол-мулк солиғи, ер солиғи, сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича – уларни кейинчалик 12 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан; ижтимоий солиқ бўйича – уни кейинчалик 6 ой давомида тенг улушларда тўлаш шарти билан (ПФ-5978-сон 6-б.; ПФ-5986-сон 5-б.). 2. Маҳаллий давлат ҳокимияти органлари кечиктириш (бўлиб-бўлиб тўлаш) берилган ва келгусида тўланадиган солиқ суммаларини тўлаш бўйича муддатни мустақил равишда, бироқ 2 йилдан оширмасдан белгилаш ҳуқуқига эга (ПФ-5986-сон 5-б.). |
||
ЖШДС |
2020 йил 1 апрелдан 1 октябрга қадар жисмоний шахсларга турар жойларини жисмоний шахсларга ва коронавирус пандемияси даврида фаолияти тўхтаган тадбиркорлик субъектларига нотурар жойларни ижарага беришдан олинган жисмоний шахслардан олинадиган даромадлар бўйича солиқни фоизсиз кечиктириб тўлаш ҳуқуқи берилади. Кечиктирилган солиқ суммаси 2021 йил 1 апрелгача тенг улушларда тўланиши лозим (ПФ-5986-сон 1-б. «в» кичик б.). |
||
Божхона тўловлари |
ЯТТга товарлар (ишлар, хизматлар) импорт қилишда ҚҚСни тўлаш бўйича 120 кун муддатгача кечиктириш олиш ҳуқуқи берилди (ПФ-5996-сон 3-б.). |
||
Солиқ маъмуриятчилиги соҳасидаги имтиёзлар |
|||
2020 йил 1 октябргача ташқи савдо операциялари бўйича муддати ўтган дебитор қарздорлик учун ЯТТга жарималар қўллаш тўхтатилади (ПФ-5969-сон 8-б.). |
|||
2020 йил 1 октябргача вақтинча қийинчиликларни бошдан кечираётган якка тартибдаги тадбиркорларга мол-мулк солиғи, ер солиғи ва сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ бўйича пенялар ҳисобланиши тўхтатиб турилади. Шунингдек, солиқ қарзини мажбурий ундириш чоралари кўрилмайди (ПФ-5969-сон 8-б.).
|
|||
2021 йил 1 январга қадар солиқ аудитидан ўтказиш тўхтатилди, жиноят ишлари доирасида солиқ аудитидан ўтказиш бундан мустасно (ПФ-5969-сон 10-б.).
|
|||
Карантинга олинган шахсларга нисбатан қўлланилган маъмурий жарималарни (карантин қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик бундан мустасно) тўлаш муддатлари карантин муддати тугагунга қадар узайтирилади (ПФ-5978-сон 15-б. 6-хатбошиси). |
Изоҳ.
Материал эълон қилинган санада базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) 223 000 сўмни, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ) 679 330 сўмни ташкил этган.
Жорилла АБДУЛЛАЕВ,
«Norma» МЧЖ етакчи эксперти.