Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 34 / Бухгалтерга тавсиялар

Жисмоний шахсга квартирани сотиш

 

Корхонага тегишли квартирани жисмоний шахсга сотишни бухгалтерия ҳисобида  акс эттиришни аниқ мисолларда кўриб чиқамиз. Бунда, аввало, квартира харид қилинаётганда у тўғри кирим қилинганига ишонч ҳосил қилинг.

 

3-мисол. Асосий воситалар таркибида ҳисобга олинган квартирани сотиш

ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхонанинг асосий воситалари таркибида қуйидаги кўрсаткичларга эга бўлган квартира бор:

бошланғич қиймати – 389 193,6 минг сўм;

жамғарилган амортизация – 21 393 минг сўм;

қайта баҳолаш сальдоси – 85 289 минг сўм.

Корхона ушбу квартирани ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда 367 800,6 минг сўмлик (389 193,6 – 21 393) қолдиқ қиймати бўйича муассисга сотмоқда.

Баҳоловчи ташкилотнинг маълумотларига кўра, квартиранинг ҚҚСсиз бозор қиймати унинг қолдиқ қийматига мос келади.

ҚҚС 55 170,09 минг сўмни (367 800,6 х 15%) ташкил этади.

Умумий реализация қилиш қиймати:

367 800,6 + 55 170,09 = 422,970,69 минг сўм.

Асосий воситанинг чиқиб кетишидан молиявий натижа:

(422 970,69 – 55 170,09) – (389 193,6 – 21 393) + 85 289,0 = 85 289 минг сўм.

 

Бухгалтерия ҳисоби:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, минг сўм

Дебет

Кредит

Квартира реализация қилинди

(422 970,69 – 55 170,09) 

367 800,6


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган

счётлар»

9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»


ҚҚС ҳисобланди


55 170,09


4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»


6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»


Квартиранинг баланс қиймати ҳисобдан чиқарилди


389 193,6


9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»


0120-«Бинолар, иншоотлар ва узатувчи мосламалар»


Жамғарилган амортизация ҳисобдан чиқарилди


21 393


0220-«Бино, иншоот ва узатувчи мосламаларнинг эскириши»


9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»


Қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилди


85 289


8510-«Узоқ муддатли активларни қайта баҳолаш бўйича тузатишлар»


9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»


Асосий воситанинг чиқиб кетишидан кўрилган фойда акс эттирилди


85 289


9210-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетиши»


9310-«Асосий воситаларнинг чиқиб кетишидан фойда»


Квартира учун пул маблағлари олинди

 

422 970,69

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

4-мисол. Товарлар таркибида ҳисобга олинган квартирани сотиш

ҚҚС ва фойда солиғини тўловчи корхона балансида – товарлар таркибида квартира 320 000 минг сўмлик сотиб олиш нархида (сотиб олиш бўйича харажатларни ҳисобга олган ҳолда) қайд этилган. Квартира қурувчи ташкилотдан сотиб олинган.

Корхона уни бозор қиймати бўйича ўз ходимига сотмоқда, баҳоловчи ташкилотнинг маълумотларига кўра, у ҚҚСни ҳисобга олганда 402 500 минг сўмни ташкил этади.

ҚҚС 52 500 минг сўмни (402 500 / 115 х 15) ташкил этади.

Бухгалтерия ҳисоби:

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

Сумма, минг сўмда 

Дебет 

 

Кредит 

Ходимга квартира реализация қилинди (402 500 – 52 500)

 

350 000,0

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган

счётлар» 

9020-«Товарларни сотишдан даромадлар»

 

ҚҚС ҳисобланди

 

52 500,0

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)»

 

Квартира таннархи ҳисобдан чиқарилди

 

320 000,0

 

9120-«Сотилган товарларнинг таннархи»

 

2900-«Товарлар»

 

Квартира учун пул маблағлари олинди

 

402 500,0

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

4010-«Харидорлар ва буюртмачилардан олинадиган счётлар»

 

Квартира сотилишининг

солиқ оқибатлари

Қўшилган қиймат солиғи 

Товарга бўлган мулк ҳуқуқини текинга бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма деб ҳисобланади ва унга ҚҚС солинади  (СК 239-м. 1-қ. 1-б.).

Квартира реализация қилинганда қабул қилиш-топшириш далолатномаси, тарафлар томонидан имзоланган кўчмас мулкни учинчи шахсга бериш тўғрисидаги шартнома бўйича кўчмас мулк харидорга берилган сана айланмани амалга ошириш санаси бўлади (СК 242-м. 3-қ.).

Тарафлар томонидан қўлланилган битим нархидан келиб чиқиб реализация қилинадиган товарлар қиймати ҚҚС бўйича солиқ базаси ҳисобланади. Бунда битим нархи товарларнинг бозор қийматидан паст ёки юқори бўлса, солиқ органлари солиқ базасига тузатиш киритиш ҳуқуқига эга бўлади (СК 248-м. 1, 4-қисмлари).

Қайта сотиш учун жисмоний шахслардан сотиб олинган яшаш учун мўлжалланган кўчмас мулк объектлари реализация қилинганда, солиқ базаси реализация қилиш нархи билан солиқ суммасини ўз ичига олган сотиб олиш қиймати ўртасидаги ижобий фарқ сифатида аниқланади (СК 248-м. 11-қ.).

Фойда солиғи

Квартира сотилганда фойда солиғи бўйича оқибатлар у корхона балансида қандай ҳисобга олинганига боғлиқ бўлади.

Асосий восита сифатида ҳисобга олинган бўлса, сотиш чоғида унинг чиқиб кетишидан фойда ёки зарар юзага келиши мумкин. Асосий воситанинг чиқиб кетишидан олинган фойда жами даромад таркибига киритилади (СК 297-м.3-қ. 6-б.).

Квартира товар сифатида ҳисобга олинган бўлса, уни сотишдан фойда ёки зарар солиқ базаси кўрсаткичида акс этади (СК 296-м.).

Корхона бундай операциянинг иқтисоди жиҳатдан ўзини оқлашини асослай олса, фойда солиғини ҳисоблаш чоғида квартирани сотишдан кўрилган зарарни чегириб ташлашингиз мумкин (СК 305-м. 3, 4-қисмлари). Акс ҳолда ушбу харажат чегирилмайдиган харажат бўлади.

Айланмадан олинадиган солиқ

Айланмадан олинадиган солиқ бўйича оқибатлар ҳам квартира корхона балансида қандай ҳисобга олинганига боғлиқ.

Асосий восита сифатида ҳисобга олинган бўлса, сотиш чоғида унинг чиқиб кетишидан фойда ёки зарар юзага келиши мумкин. Бу ҳолда унинг чиқиб кетишидан кўрилган фойда жами даромад таркибига киритилади (СК 463-м. 1-қ.), кўрилган зарар эса айланмадан олинадиган солиқни ҳисоб-китоб қилиш чоғида инобатга олинмайди.

Квартира товар сифатида ҳисобга олинган бўлса, уни сотиш нархи жами даромад таркибига киритилади (СК 463-м. 1-қ.).

Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи

Жисмоний шахс учун квартирани сотиш нархи билан уни сотиб олиш нархи (таннархи) ўртасидаги салбий қиймат – моддий наф тарзидаги даромад (СК 376-м. 1-қ. 3-б.).

Жисмоний шахс юридик шахсдан товарларни (хизматларни) олганда, уларнинг қиймати ушбу товарларни (хизматларни) сотиб олиш нархидан ёки акциз солиғи ва ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда уларнинг таннархидан келиб чиқиб аниқланади (СК 376-м. 2, 3-қисмлари).

Жисмоний шахсдан олинадиган даромад солиғини тўлов манбаи сифатида корхона ушлаб қолади. Солиқ ушлаб қолинмаган бўлса, корхона солиқ суммаси ва у билан боғлиқ пеняни бюджетга тўлаши шарт (СК 386-м. 3-қ, 387-м. 1-қ. 2-б.).

Корхона квартирани ўз ходими бўлмаган шахс – Ўзбекистон резидентига уни сотиб олиш қийматидан (таннархидан) паст нархда сотган бўлса, харидорнинг ёзма аризасига асосланиб солиқни ушлаб қолмасликка ҳақли. Бунда харидор мустақил равишда жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этиши ва солиқни тўлаши шарт (СК 387-м. 2-қ., 393-м.).

Юридик шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи 

Квартиранинг реализация қилиниши мол-мулк солиғи бўйича солиқ базасини камайтиради (СК 413-м. 1-қ.).

Шу сабабли бўнак тўловлари тўғрисида аниқлаштирилган маълумотномани тақдим этишга ҳақлисиз. Бунда солиқ даврининг қолган қисми учун бўнак тўловларига солиққа ўзгартиш киритиладиган суммада тенг улушларда тузатиш киритилади (СК 417-м. 7-қ.).

Юридик шахслардан олинадиган ер солиғи

Кўп квартирали уйлар банд қилган ер участкаларига ер солиғи солиш объекти сифатида қаралмайди. Бу қоида нотурар кўчмас мулк объектлари эгаллаган ер участкаларига тааллуқли эмас (СК 426-м. 2-қ. 12-б.).

Бироқ ушбу ер участкаларидан хўжалик фаолиятини юритиш учун фойдаланилса, улар солиқ солиш объектлари ҳисобланади (СК 426-м. 3-қ.).

Прочитано: 614 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика