ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИ ҲАМДА ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИ БИЛАН БОҒЛИҚ СОЛИҚ МАЪМУРЧИЛИГИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА*
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ ҚАРОРИ
ЎзР ВМнинг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига 5-ИЛОВА
ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСЛАРИДА ИШТИРОК ЭТИШ ТЎҒРИСИДАГИ ХАБАРНОМАЛАРНИНГ ШАКЛЛАРИ, УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДА
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари бўлган солиқ тўловчилар томонидан чет эл юридик шахсларида иштирок этиш тўғрисидаги хабарномаларнинг (кейинги ўринларда – хабарнома) шаклларини уларни тўлдириш ва солиқ органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
2-БОБ. ХАБАРНОМА ШАКЛЛАРИ ВА ТАРКИБИ
2. Мазкур Низомга иловага** мувофиқ Чет эл юридик шахсларида иштирок этиш ҳақидаги хабарнома шакли 6 варақдан иборат бўлиб:
1 - варақ (титул варақ);
2 - варақ (жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар);
3 – варақ (чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар);
4 - варақ (Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар);
5 - варақ (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар);
6 - варақ (солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби)ни ўз ичига олади.
3-БОБ. ХАБАРНОМА ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
3. Хабарнома варақлари қора ёки кўк сиёҳда ёхуд тегишли дастурий таъминот орқали битта нусхада, тўлдириш учун асослар мавжуд бўлган варақлар тўлдирилади.
Хабарномани тўлдиришда хатоларни тузатишга ёки шунга ўхшаш воситалардан фойдаланган ҳолда ўзгартиришга, қоғоз кўринишида тақдим этилганда икки томонлама чоп этишга ва тикишга йўл қўйилмайди.
4. Хабарнома варақлари тўлдириладиган бўлимлари мавжудлиги ёки йўқлиги ҳамда сонидан қатъи назар рақамланади, титул варақ рақамланмайди, рақамлаш иккинчи варақдан «2» рақами билан бошланади ва кўрсатилган майдонга қўйилади.
5. Хабарномада маълум бир белгилардан ташкил топган ҳар бир кўрсаткичга битта майдон тўғри келади. Ҳар бир майдонга фақат битта кўрсаткич ва ҳар бир катакка битта белги тўлдирилади.
Истисно тариқасида сана учун учта майдон мавжуд бўлиб, кун, ой ва йил «.» (нуқта) билан ажратилади.
Мисол учун, 15.01.2022.
6. Хабарнома майдонларини матн, сон ва кодли кўрсаткичлар билан тўлдиришда чапдан ўнгга қараб, қўлёзма ёки босма ҳарфлардан фойдаланилади.
7. Хабарномадаги барча қиймат кўринишидаги кўрсаткичлар сўмда тўлдирилади.
8. Хабарноманинг титул варағидан ташқари қуйи қисмидаги «Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман» майдони солиқ тўловчи ёки вакилининг имзоси билан тасдиқланади.
9. Хабарнома шаклини дастурий таъминот орқали принтерда чоп этишда «Times New Roman» 12-14 ўлчамдаги шрифтдан фойдаланилади.
10. Хабарноманинг тегишли майдон кўрсаткичи мавжуд бўлмаганда майдоннинг бутун узунлиги бўйлаб ўртасига «–» (чизиқча) белгиси қўйилади.
Агар соннинг каср қисмидаги рақамлар бутун қисмидаги рақамлар сонидан кўп бўлса, бўш майдонлар чизиқча билан тўлдирилади.
Масалан, солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида ёки назорат қилинадиган чет эл компанияси «Иштирок этиш улуши» 53,87423 фоизни ташкил этса, соннинг бутун қисми 3 хонали, каср қисми 15 хонали сонларда, бўш катаклари чизиқча билан «53-.87423----------» кўринишда тўлдирилади.
11. Дастурий таъминот ёрдамида тўлдирилган ва принтерда чоп этилган хабарномани юборишда бўш жойлар учун майдон ва чизиқлар бўлмаслиги мумкин. Майдонларнинг жойлашуви ва ўлчамлари ўзгартирилмаслиги керак.
12. Солиқ тўловчи томонидан хабарномалар солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин.
4-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ ТИТУЛ ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ ТАРТИБИ
13. Хабарнома шаклларидаги «СТИР» майдони ҳар бир варақнинг юқори қисмида такрорланади ва унда хабарномани тақдим этаётган солиқ тўловчининг идентификацион рақами кўрсатилади.
14. «Ҳужжат тури» майдонида:
«1» рақами тегишли ҳисобот даври учун биринчи марта тақдим этилаётганлигини;
«2» ва ундан кейинги рақамлар тегишли ҳисобот даври учун аниқлаштирилган хабарнома тартиб рақамларини билдиради.
15. «Ҳисобот даври» майдонида хабарнома тақдим этилаётган ой тартиб рақами ва «Солиқ даври» майдонида календарь йил кўрсатилади.
16. «Хабарномани тақдим этишга асослар» майдонида қуйидагиларнинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:
«1» рақами – иштирок этиш бошланганда;
«2» рақами – иштирок этиш улуши ўзгарганда.
Солиқ тўловчи томонидан хабарнома тақдим этилгандан сўнг чет эл корхонасидаги иштирок этиш улуши ўзгарган тақдирда тўлдирилади. Шу билан бир қаторда, чет эл корхонасида иштирок этиш улушидаги ўзгаришлар тўғрисидаги маълумотлар хабарноманинг тегишли варақларида кўрсатилади.
«3» рақами – иштирок этиш якунланганда.
Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштирок этиш якунланганда тўлдирилади.
«4» рақами – иштирок этиш асослари 2022 йил 1 январгача юзага келган бўлса.
Иштирок этиш асослари 2022 йил 1 январгача юзага келган ва чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштироки якунланмаган солиқ тўловчилар томонидан тўлдирилади.
«5» рақами – аниқлаштирилган хабарнома тақдим этилганда.
«5» рақами илгари тақдим этилган хабарномада кўрсатилган маълумотлар тўлиқ бўлмаган ёки мавжуд хатоликлар тузатилган ҳолларда солиқ тўловчи томонидан қайта тақдим этилганда тўлдирилади.
Шу билан бир қаторда, хабарноманинг 3 ёки 4-варақларида кўрсатилган тегишли маълумотлар аниқлаштирилган ҳолда қайта тўлдирилиши лозим.
«6» рақами – иштирок этиш тартиби ўзгарганда (иштирок этиш улушини ўзгартирмаган ҳолда).
«6» рақами чет эл юридик шахси фаолиятида (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасида) иштирок этиш тартиби ўзгарган (иштирок этиш улушини ўзгартирмаган) ҳолларда тақдим этилади ва хабарноманинг иштирок этиш тартибининг ўзгариши тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилган тегишли варақлари тўлдирилади.
17. «Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар» майдонида солиқ тўловчи:
юридик шахслар бўйича таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахснинг тўлиқ номи;
жисмоний шахслар бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса) тўлиқ ёзилади. Бунда жисмоний шахс бўйича маълумотлар 2-варақда кўрсатилади.
18. «Юридик шахснинг жойлашган жойи» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи кўрсатилади.
19. «Почта манзили» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи бўйича почта манзили ёзилади.
20. «Электрон почта манзили» майдонида юридик шахснинг Интернет тармоғида рўйхатга олинган ва актив ҳолатдаги электрон почта манзили кўрсатилади.
21. «Телефон» майдонида солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг алоқа учун телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.
22. «Хабарномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)» майдонига хабарнома тақдим этилаётган сана кун, ой, йил шаклида тўлдирилади.
23. «_________га тақдим этилади» майдонига хабарнома тақдим этилаётган давлат солиқ хизмати органининг тўлиқ номи ёзилади.
24. «Мазкур хабарнома _ _ _ ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда варақда тузилди.» майдонида тўлдирилган хабарнома шакллари, «Илова _ _ _ варақда.» майдонида тақдим этилаётган хабарномада илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони кўрсатилади.
25. Титул варақнинг «Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:» бўлимида бўш майдонига хабарнома ким томонидан тақдим этилаётган бўлса, «1 – жисмоний шахс», «2 – жисмоний шахс вакили», «3 – корхона раҳбари» ва «4 – корхона вакили»нинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:
а) агар хабарнома юридик шахс томонидан тақдим этилаётган бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида корхона раҳбарининг ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ҳамда шахсий имзоси ва имзоланган санаси билан тасдиқланади.
б) агар хабарнома солиқ тўловчи – жисмоний шахс, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор, адвокат, нотариус ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланадиган бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ва шахсий имзоси билан тасдиқланиб, имзолаган санаси қўйилади.
Хабарнома жисмоний шахс ёки корхона вакили томонидан тақдим этилганда «Солиқ тўловчининг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонида вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари тўлиқ кўрсатилиши ва илова қилиниши лозим.
Хабарномани тақдим этаётган корхона раҳбарининг ёки вакилининг ёхуд жисмоний шахс ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми бошқа варақларда ҳам такрорланади ва уларда мазкур шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
26. «Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади» майдонида хабарномани тақдим этиш усуллари, хабарнома варақлари, илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони, топширилган санаси ва рўйхатдан ўтказилган рақами хабарномани қабул қилган солиқ хизмати ходимининг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар бор бўлса) ва имзоси билан тасдиқланади.
5-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «ЖИСМОНИЙ ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
27. Хабарноманинг «Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар» варағи якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс томонидан тўлдирилади.
28. Маълумотлар жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида:
«Фамилияси», «Исми», «Отасининг исми» майдонларида хабарномани тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар бор бўлса);
«Туғилган санаси» майдонида туғилган санаси (кун, ой, йил);
«Туғилган жойи» майдонида жисмоний шахснинг туғилган жойи;
«Фуқаролиги» майдонида «1 – Ўзбекистон Республикаси фуқароси», «2 – чет эл фуқароси» ва «3 – фуқаролиги бўлмаган шахс» жисмоний шахс фуқаролигига оид мос рақам;
«Мамлакати коди» майдонига жисмоний шахс фуқаролиги бўлган мамлакатнинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди ёзиб қўйилади.
«Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар» майдонида:
«Ҳужжат тури» майдонида кўрсатилган ҳужжат турларининг мос рақами;
«Серияси» майдонида ҳужжат серияси;
«Рақами» майдонида ҳужжат рақами;
«Берилган вақти» майдонида ҳужжатнинг берилган вақти;
«Ким томонидан берилган» майдонида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни берган орган номи кўрсатилади.
29. «Чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) доимий яшайдиган мамлакатдаги яшаш манзили» чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) доимий яшайдиган мамлакатдаги яшаш манзили, «Мамлакат коди» майдонида чет эл фуқаросининг (фуқаролиги бўлмаган шахснинг) фуқаролиги бўлган мамлакатнинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.
6-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
30. Хабарноманинг «Чет эл юридик шахси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи чет эл корхонасида тўғридан-тўғри, билвосита ёки аралаш иштирок этган ҳолларда тўлдирилади.
Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл корхоналарида иштирок этса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
31. Хабарномаларнинг «Чет эл юридик шахсининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда чет эл корхонасига берилган тартиб рақами қўйилади.
Мисол учун, ХК – 00001. Бунда «ХК» – хорижий корхона маъносини англатади.
Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этса, уларнинг ҳар бирига битта тартиб рақами берилади. Рақамлаш саноқ тартибида изчил кетма-кетлик асосида амалга оширилади ва иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.
Иштирок этиши якунланганда мазкур рақам бошқа корхонага такроран берилмайди.
32. Хабарноманинг «Тўлиқ номи» майдонида транслитерация қоидаларига мувофиқ чет эл корхонасининг тўлиқ номи лотин ёзувида ёзилади.
33. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакат коди» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) ва солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат (давлат, ҳудуд)нинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.
«Солиқ резиденти мамлакатининг коди» майдони ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти ҳисобланган мамлакат (давлат, ҳудуд) ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартлари бўйича рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакат (давлат, ҳудуд)дан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.
34. «Чет эл корхонаси рўйхатдан ўтган сана» майдонида чет эл корхонасининг ўз мамлакатида рўйхатдан ўтган санаси ёзилади.
35. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақами» майдонида ушбу чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) давлат томонидан берилган рақам кўрсатилади.
36. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдаги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки ўхшаш (агар мавжуд бўлса) рақамлари кўрсатилади.
37. «Солиқ резиденти бўлган мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдони ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти бўлган мамлакати рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдан фарқ қилган ҳолларда тўлдирилади.
38. «Рўйхатдан ўтказилган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги манзили (агар мавжуд бўлса)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатдаги манзили (агар мавжуд бўлса) лотин ёзувида тўлиқ кўрсатилади.
39. «Иштироки» майдонининг бўш хонасига солиқ тўловчининг чет эл корхонасида кўрсатилган иштирок этиш тартибларига мос келадиган рақамлардан бири қўйилади:
«1» рақами – тўғридан-тўғри иштирок этганда;
«2» рақами – билвосита иштирок этганда;
«3» рақами – аралаш (бир вақтнинг ўзида тўғридан-тўғри ва билвосита) иштирок этганда.
40. «Иштирок этиш юзага келган сана» майдонига солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиши бошланган сана кўрсатилади.
Хабарномани тўлдиришда солиқ тўловчининг иштироки 2022 йил 1 январгача бошланган бўлса, 01.01.2022 кўрсатилади.
41. «Иштирок этиш улуши (тартиби) ўзгарган сана» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиш улуши ёки тартиби (қатнашиш усулини ўзгартирмасдан) ўзгарган сана кўрсатилади.
Мазкур майдон хабарноманинг титул варағида иштирок этиш асосларида «2» ва «6» рақамлари кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.
42. «Иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонаси фаолиятида тўғридан-тўғри ва билвосита иштирок этган тақдирда, фоиз ҳисобидаги улуши, аралаш иштирок этган ҳолларда аралаш (тўғридан-тўғри ва билвосита) иштирок этиш улушининг суммаси кўрсатилади.
43. «Иштирок этиш якунланиши санаси» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонаси фаолиятида иштирок этиши тугайдиган сана кўрсатилади. Мазкур майдон хабарноманинг титул варағида иштирок этиш асосларида «3» кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.
Иштирок этиш бошланиши ёки иштирок этиш улушининг ўзгарганлиги ҳақидаги хабарнома шаклини тўлдиришда мазкур майдон тўлдирилмайди.
7-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОРХОНАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
44. Хабарноманинг «Ўзбекистон Республикаси корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи чет эл корхонасида иштирокини Ўзбекистон Республикаси корхонаси орқали амалга оширган корхонага нисбатан тўлдирилади.
Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида иштирокини бир нечта Ўзбекистон Республикаси корхоналари орқали амалга оширса, мазкур варақ ҳар бир корхона учун алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
45. «Ўзбекистон Республикаси корхонасининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган Ўзбекистон корхонасининг тартиб рақами кўрсатилади.
Мисол учун:
Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасидаги иштирокини бир нечта Ўзбекистон корхонаси орқали амалга оширса, ҳар бир корхонага алоҳида тартиб рақами берилади.
Рақамлар саноқ тартибида кетма-кетлик асосида берилади ва иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.
Солиқ тўловчининг Ўзбекистон корхонаси орқали иштирок этиши якунланган тақдирда, мазкур рақам бошқа Ўзбекистон корхонасига такроран берилмайди.
46. «Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган асосий рақами» майдонида Ўзбекистон корхонасининг давлат рўйхатига олинган рақами кўрсатилади.
47. «СТИР» майдонида Ўзбекистон корхонасининг рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органидаги солиқ тўловчининг идентификацион рақами қўйилади.
48. Тўлиқ номи» майдонида таъсис ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон корхонасининг тўлиқ номи ёзилади.
8-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАГАН ҲОЛДА ЧЕТ ЭЛ ТУЗИЛМАЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
49. Хабарноманинг «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмалари тўғрисида маълумотлар» варағи қуйидаги ҳолларда:
а) агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлганда;
б) агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этганда тўлдирилади.
Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали иштирок этганда хабарномаларнинг мазкур варағи ҳар бир чет тузилмаси бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
Бир вақтнинг ўзида мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларидаги асослар мавжуд бўлган ҳолларда, бундай чет эл тузилмасига нисбатан битта тўлдирилади.
50. «Чет эл тузилмасининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган чет эл тузилмасининг тартиб рақами кўрсатилади.
Мисол учун
|
Х
|
Т
|
-
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1 |
Бунда «ХТ» хорижий тузилма маъносини англатади.
Агар солиқ тўловчи бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси ҳисобланса, ҳар бир чет эл тузилмасига битта тартиб рақами берилади.
Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасида бир нечта юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали иштирок этганда, ҳар бир юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ўзининг тартиб рақамига эга бўлади.
Тартиб рақамлари саноқ тартибида изчил кетма-кетлик асосида берилади ва чет эл корхонасида иштирок этиш муддати давомида ўзгартирилмайди.
Бир вақтнинг ўзида мазкур Низомнинг 53-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган асослар мавжуд бўлган ҳолларда юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасига битта рақам берилади ҳамда иштирок этиш якунланган тақдирда такроран берилмайди.
51. «Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумот тақдим этишга асослар» бўлимини тўлдиришда:
«Муассис» майдонига:
агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлмаган ҳолларда «0» рақами;
агар, солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси муассиси бўлган ҳолларда «1» рақами қўйилади.
«Назорат қилувчи шахс» майдонига:
агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси ҳисобланмаган ҳолларда – «0» рақами;
агар солиқ тўловчи юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси ҳисобланса – «1» рақами қўйилади.
52. «Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумотлар» бўлимида:
«Ташкилий тузилмаси шакли (коди)» майдонига қуйидаги кўрсатилганлардан бирининг мос рақами қўйилади:
«1» – жамғарма;
«2» – шериклик;
«3» – ширкат;
«4» – траст;
«5» – жамоавий инвестиция ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари.
«Чет эл тузилмаси номи» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси номи лотин ёзувида кўрсатилади. Номи мавжуд бўлмаган ҳолларда чет эл давлатлари қонунчилиги ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг ташкилий шаклини идентификация қилиш имконини берувчи ахборотлар келтирилади.
«Чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари» майдони чет эл тузилмасини таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари ўзбек тилида кўрсатилади.
«Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) вақти» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг хорижий давлатда ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) (агар рўйхатдан ўтказилган бўлса) санаси кўрсатилади. Хабарноманинг титул варағида «Хабарномани тақдим этишга асослар»ида «4» кўрсатилган бўлса, 01.01.2022 қўйилади.
«Чет эл тузилмаси ташкил этилган мамлакат коди»майдонида ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ чет эл тузилмаси ташкил этилган мамлакатнинг уч рақамли коди кўрсатилади.
«Чет эл тузилмасининг ташкил топган (рўйхатдан ўтган) мамлакатда рўйхатга олинган (ёки идентификация қилувчи бошқа) рақами» майдонида чет эл тузилмасининг ташкил этилган мамлакатда рўйхатга олинган рақами ёки идентификация қилувчи бошқа рақами мавжуд бўлса, ўша рақам кўрсатилади.
«Чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар» майдони чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тўлдирилади.
Чет эл тузилмасини идентификация қилишда солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг ушбу варағидаги «Муассис» ёки «Назорат қилувчи шахс» майдонлари тўлдиришда «1» рақами қўйилган ёхуд «Чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонини тўлдиришга маълумотлар мавжуд бўлмаган ҳолларда тўлдирилиши шарт.
53. «Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун асослар юзага келган сана» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ҳақидаги хабарномани тақдим этишга асос юзага келган сана кўрсатилади. Хабарномани тақдим этишга бир ёки бир нечта асослар мавжуд бўлган ҳолларда мазкур варақда кўрсатилган биринчи сана қўйилади.
54. «Иштирок этиш улуши, %» майдони солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган чет эл корхонасининг устав фондида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этган ҳолларда тўлдирилади. Бунда «Иштирок этиш улуши, %» майдонида Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 38-моддаси тўртинчи қисмида белгиланган тартибда аниқланган солиқ тўловчининг чет эл корхонаси устав фондида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали билвосита иштирок этиши улуши кўрсатилади.
55. «Чет эл тузилмаси ҳақида хабарномани тақдим этиш учун асослар тугаш санаси» майдонида «Чет эл тузилмаси тўғрисида маълумот тақдим этишга асослар» майдонида кўрсатилган бўлса, солиқ тўловчининг юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасида муассис ёки назорат қилувчи шахс мақомини йўқотган сана кўрсатилади.
9-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ЧЕТ ЭЛ ЮРИДИК ШАХСИДА БИЛВОСИТА ИШТИРОК ЭТИШИ ТАРТИБИ» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
56. Хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби» варағи солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартибини аниқлаш мақсадида тўлдирилади.
Агар хабарнома солиқ тўловчи билвосита иштирок этаётган бир нечта чет эл корхонасига нисбатан тақдим этилаётган бўлса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
57. «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:
«Чет эл юридик шахсининг тартиб рақами» майдонида хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган солиқ тўловчи томонидан чет эл юридик шахсига мустақил ҳолда берилган тартиб рақами;
«Тўлиқ номи» майдонида лотин ёзувида чет эл корхонасида лотин ёзувидаги тўлиқ номи;
«Билвосита иштирок этиш улуши – жами, %» майдонида хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчининг барча кетма-кетлик бўйича мазкур чет эл корхонасида иштирок этиши улушининг фоизларда ифодаланган суммаси кўрсатилади.
58. «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлимида солиқ тўловчининг чет эл (Ўзбекистон) корхоналари ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмалари орқали чет эл корхонасида иштирок этиши кетма-кетлиги тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
«Иштирок этиш кетма-кетлиги тартиб рақами» майдонида хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси орқали иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами кўрсатилади. Мазкур рақам солиқ тўловчи томонидан мустақил белгиланади, агар билвосита иштирок этиш бир нечта кетма-кетликда амалга оширилса, ҳар бир кетма-кетликка алоҳида рақам берилади.
«Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши – жами, %» майдонида «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг кетма-кетлик бўйича бевосита иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.
«Кетма-кетликда иштирок этувчилар тўғрисида маълумотлар» майдонида «Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида келтирилган барча иштирокчилар кетма-кетлиги кўрсатилади.
Биринчи навбатда, солиқ тўловчи тўғридан-тўғри улушга эга бўлган чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси кўрсатилади.
Кетма-кетлик охирида «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси кўрсатилади.
«Иштирокчи тартиб рақами» майдонида хабарноманинг 3-варағида кўрсатилган чет эл корхонаси, 4-варағида кўрсатилган Ўзбекистон Республикаси корхонаси, 5-варағида кўрсатилган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг тартиб рақамлари мос ҳолда кўрсатилади.
«Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида:
кетма-кетликнинг биринчи иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.
Кетма-кетликнинг навбатдаги ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан олдинги иштирокчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улушининг фоизи кўрсатилади.
«Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдонида:
биринчи иштирокчига майдон тўлдирилмайди;
кетма-кетликнинг навбатдаги ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасидаги билвосита иштирок этиш улушининг фоизи кўрсатилади.
59. Агар солиқ тўловчи «Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида билвосита иштирок этиши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида кўрсатилган кетма-кетликдан бошқача кетма-кетлик бўйича қатнашса, «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлими мазкур Низомнинг 61-бандига асосан ҳар бир кетма-кетлик учун тўлдирилади.
60. Агар солиқ тўловчи бошқа чет эл корхонасида билвосита иштирок этса, мазкур варақ ҳар бир чет эл корхонаси бўйича тўлдирилади.
61. Чет эл корхонасида аралаш ҳолда иштирок этилганда хабарноманинг «Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби» варағининг биттасида тўғридан-тўғри, бошқасида билвосита иштирок этиш улуши кўрсатилиши лозим.
«Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тартиби» варағини тўлдиришда қуйидагиларга эътибор бериш лозим:
«Солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимининг «Билвосита иштирок этиш улуши – жами, %» майдонида тўғридан-тўғри ва билвосита иштирок этиш улуши кўрсатилади.
«Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлимида чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиш тўғрисидаги маълумотларни тўлдиришда чет эл корхонасидаги тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши кўрсатилади:
«Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами, аралаш ҳолда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
«Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши – жами, %» майдони бундай кетма-кетлик бўйича тўлдирилмайди;
«Иштирокчи тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи аралаш ҳолда иштирок этаётган чет эл корхонаси тартиб рақами кўрсатилади;
«Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасида тўғридан-тўғри иштирок этиши улуши, аралаш ҳолда иштирок этиш тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилади;
«Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдони бундай кетма-кетлик бўйича тўлдирилмайди.
62. Билвосита иштирок этиш, аралаш иштирок этиш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бошқа кетма-кетлик бўйича кўрсатилади. У ҳолда бундай кетма-кетлик бўйича билвосита иштирок этиш кетма-кетлиги мазкур варақнинг «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлими мазкур Низомнинг 60-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади.
10-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
63. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
64. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
ЎзР ВМнинг 2020 йил 14 августдаги 489-сон қарорига
6-ИЛОВА
НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИ ҲАҚИДАГИ ХАБАРНОМАЛАРНИНГ ШАКЛЛАРИ, УЛАРНИ ТЎЛДИРИШ ВА ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ ТўҒРИСИДА НИЗОМ
1-БОБ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси солиқ резидентлари бўлган солиқ тўловчилар томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақидаги хабарномаларнинг (кейинги ўринларда – хабарнома) шакллари, уларни тўлдириш ва солиқ органларига тақдим этиш тартибини белгилайди.
2. Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти ўзи ҳисобга олинган жойдаги солиқ органини Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг (кейинги ўринларда – Солиқ кодекси) 209-моддасида назарда тутилган тартиб ва муддатларда:
Солиқ кодексининг 40-моддасининг биринчи ёки бешинчи қисмларида назарда тутилган асосларга кўра, чет эл компаниясининг;
Солиқ кодексининг 40-моддасининг тўққизинчи ёки ўн иккинчи қисмларида назарда тутилган асосларга кўра юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этган ҳолларда хабардор қилади.
2-БОБ. ХАБАРНОМАЛАР ШАКЛЛАРИ ВА ТАРКИБИ
3. Ушбу Низомга 1-иловага** мувофиқ Назорат қилинадиган чет эл компаниялари ҳақида хабарнома 10 варақдан иборат бўлиб:
1 – варақ (титул варақ);
2 – варақ (жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар);
3 – варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар);
4 – варақ (солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар);
5 – варақ (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар);
6 – варақ (солиқ тўловчини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар);
7 – варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниясининг молиявий ҳисоботи тўғрисида маълумотлар);
8 – варақ (солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиши тартиби);
9 – варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этадиган Ўзбекистон корхонаси тўғрисида маълумотлар);
10 – варақ (назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси тўғрисида маълумотлар)ни ўз ичига олади.
3-БОБ. ХАБАРНОМА ШАКЛЛАРИНИ ТЎЛДИРИШНИНГ УМУМИЙ ТАЛАБЛАРИ
4. Хабарнома варақлари қора ёки кўк сиёҳда ёхуд тегишли дастурий таъминот орқали битта нусхада тўлдирилади.
Фақат тўлдириш учун асослар мавжуд бўлган варақлар тўлдирилади.
Хабарномани тўлдиришда хатоларни тузатишга ёки шунга ўхшаш воситалардан фойдаланган ҳолда ўзгартиришга, қоғоз кўринишида тақдим этилганда икки томонлама чоп этишга ва тикишга йўл қўйилмайди.
Хабарнома варақлари тўлдириладиган бўлимлари мавжудлиги ёки йўқлиги ва сонидан қатъи назар рақамланади, титул варақ рақамланмайди, рақамлаш иккинчи варақдан «2» рақами билан бошланади ва кўрсатилган майдонга қўйилади.
5. Хабарномада маълум бир белгилардан ташкил топган ҳар бир кўрсаткичга битта майдон тўғри келади. Ҳар бир майдонга фақат битта кўрсаткич ва ҳар бир катакка битта белги тўлдирилади.
Истисно тариқасида сана учун учта майдон мавжуд бўлиб кун, ой ва йил «.» (нуқта) билан ажратилади.
Мисол учун, 15.01.2023.
6. Хабарнома майдонларини матн, сон ва кодли кўрсаткичлар билан тўлдиришда чапдан ўнгга қараб, қўлёзма ёки босма ҳарфлардан фойдаланилади.
7. Хабарномадаги барча қиймат кўринишидаги кўрсаткичлар сўмда тўлдирилади.
8. Хабарноманинг титул варағидан ташқари қуйи қисмидаги «Мазкур саҳифада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман» майдони солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг имзоси билан тасдиқланади.
9. Хабарнома шаклини дастурий таъминот орқали принтерда чоп этишда «Times New Roman» 12-14 ўлчамдаги шрифтдан фойдаланилади.
10. Хабарноманинг тегишли майдон кўрсаткичи мавжуд бўлмаганда майдоннинг бутун узунлиги бўйлаб ўртасига «–» (чизиқча) белгиси қўйилади.
Агар соннинг каср қисмидаги рақамлар бутун қисмидаги рақамлар сонидан кўп бўлса, бўш майдонлар чизиқча билан тўлдирилади.
Масалан, солиқ тўловчининг чет эл юридик шахсида ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясида «Иштирок этиш улуши» 53,87423 фоизни ташкил этса, соннинг бутун қисми 3 хонали, каср қисми 15 хонали сонларда, бўш катаклари чизиқча билан «53-.87423----------» кўринишда тўлдирилади.
11. Дастурий таъминот ёрдамида тўлдирилган ва принтерда чоп этилган хабарномани юборишда бўш жойлар учун майдон ва чизиқлар бўлмаслиги мумкин. Майдонларнинг жойлашуви ва ўлчамлари ўзгартирилмаслиги керак.
12. Солиқ тўловчи томонидан хабарномалар солиқ бўйича ҳисобга олинган жойдаги солиқ органига қоғозда ёки телекоммуникация каналлари орқали электрон шаклда ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали юборилиши мумкин.
4-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ ТИТУЛ ВАРАҚЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
13. Хабарнома шаклларидаги «СТИР» майдони ҳар бир варақнинг юқори қисмида такрорланади ва унда хабарномани тақдим этаётган солиқ тўловчининг идентификация рақами кўрсатилади.
14. «Ҳужжат тури» майдонида:
«1» рақами тегишли ҳисобот даври учун биринчи марта тақдим этилаётганлигини;
«2» ва ундан кейинги рақамлар тегишли ҳисобот даври учун аниқлаштирилган хабарнома тартиб рақамларини билдиради.
15. «Ҳисобот даври» майдонида хабарнома тақдим этилаётган ой тартиб рақами ва «Солиқ даври» майдонида календарь йил кўрсатилади.
16. «Солиқ тўловчи тўғрисида маълумотлар» майдонида солиқ тўловчи:
юридик шахслар бўйича таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахснинг тўлиқ номи;
жисмоний шахслар бўйича шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида жисмоний шахснинг исми, фамилияси ва отасининг исми (мавжуд бўлса) тўлиқ ёзилади. Бунда жисмоний шахс бўйича маълумотлар 2-варақда кўрсатилади.
17. «Юридик шахснинг жойлашган жойи» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи кўрсатилади.
18. «Почта манзили» майдонида юридик шахснинг жойлашган жойи бўйича почта манзили ёзилади.
19. «Электрон почта манзили» майдонида юридик шахснинг Интернет тармоғида рўйхатга олинган ва актив ҳолатдаги электрон почта манзили кўрсатилади.
20. «Телефон» майдонида солиқ тўловчи ёки унинг вакилининг алоқа учун телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.
21. «Хабарномани тақдим этиш муддати (кун/ой/йил)» майдонига хабарнома тақдим этилаётган сана кун, ой, йил шаклида тўлдирилади.
22. «_________га тақдим этилади» майдонига хабарнома тақдим этилаётган давлат солиқ хизмати органининг тўлиқ номи ёзилади.
23. «Мазкур хабарнома _ _ _ ҳужжатлар нусхалари илова қилинган ҳолда варақда тузилди.» майдонида тўлдирилган хабарнома шакллари, «Илова _ _ _ варақда.» майдонида тақдим этилаётган хабарномага илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони кўрсатилади.
24. Титул варақнинг «Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:» бўлимида бўш майдонига хабарнома ким томонидан тақдим этилаётган бўлса, «1 – жисмоний шахс», «2 – жисмоний шахс вакили», «3 – корхона раҳбари» ва «4 – корхона вакили»нинг мос рақамларидан бири кўрсатилади:
агар хабарнома юридик шахс томонидан тақдим этилаётган бўлса, шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида корхона раҳбарининг ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификация рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ҳамда шахсий имзоси ва имзоланган санаси билан тасдиқланади;
агар хабарнома солиқ тўловчи – жисмоний шахс, шу жумладан, якка тартибдаги тадбиркор, адвокат, нотариус ва Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига мувофиқ хусусий амалиёт билан шуғулланадиган бошқа шахслар томонидан тақдим этилганда уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида исми, отасининг исми тўлиқ, солиқ тўловчининг идентификацион рақами, оператор коди билан телефон рақамлари, электрон почта манзили кўрсатилади ва шахсий имзоси билан тасдиқланиб, имзолаган санаси қўйилади.
Хабарнома жисмоний шахс ёки корхона вакили томонидан тақдим этилганда «Солиқ тўловчининг вакили эканлигини тасдиқловчи ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонида вакиллигини тасдиқловчи ҳужжатлар номи ва унинг реквизитлари тўлиқ кўрсатилиши ва илова қилиниши лозим.
Хабарномани тақдим этаётган корхона раҳбарининг ёки вакилининг ёхуд жисмоний шахс ёки вакилининг фамилияси, исми, отасининг исми бошқа варақларда ҳам такрорланади ва уларда мазкур шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми кўрсатилади.
25. «Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади» майдонида хабарномани тақдим этиш усуллари, хабарнома варақлари, илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар сони, топширилган санаси ва рўйхатдан ўтказилган рақами хабарномани қабул қилган солиқ хизмати ходимининг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар бор бўлса) ва имзоси билан тасдиқланади.
5-БОБ. ХАБАРНОМАЛАРНИНГ «ЖИСМОНИЙ ШАХС ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
26. Хабарномаларнинг «Жисмоний шахс тўғрисида маълумотлар» варағи якка тартибдаги тадбиркор бўлмаган жисмоний шахс томонидан тўлдирилади.
27. Маълумотлар жисмоний шахснинг шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида:
«Фамилияси», «Исми», «Отасининг исми» майдонларида хабарномани тақдим этаётган шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми (агар бор бўлса);
«Туғилган санаси» майдонида туғилган санаси (кун, ой, йил);
«Туғилган жойи» майдонида жисмоний шахснинг туғилган жойи;
«Фуқаролиги» майдонида «1 – Ўзбекистон Республикаси фуқароси», «2 – чет эл фуқароси» ва «3 – фуқаролиги бўлмаган шахс» жисмоний шахс фуқаролигига оид мос рақам;
«Мамлакати» майдонига жисмоний шахс фуқаролиги бўлган мамлакат номи ёзиб қўйилади;
«Шахсини тасдиқловчи ҳужжатлар тўғрисида маълумотлар» майдонида:
«Ҳужжат тури» майдонида кўрсатилган ҳужжат турларининг мос рақами;
«Серияси» майдонида ҳужжат серияси;
«Рақами» майдонида ҳужжат рақами;
«Берилган вақти» майдонида ҳужжатнинг берилган вақти;
«Ким томонидан берилган» майдонида шахсни тасдиқловчи ҳужжатни берган орган номи кўрсатилади.
28. «Яшаш жойи манзили» майдонида доимий прописка бўйича Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти сифатида рўйхатда турган жой манзили аниқ кўрсатилиши лозим.
29. «Телефони» майдонида алоқа учун телефон рақамлари оператор коди билан кўрсатилади.
30. «Мазкур хабарномада кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва тўлиқлигини тасдиқлайман:» бўлимида жисмоний шахснинг СТИР, исми, фамилияси, отасининг исми (агар бор бўлса) кўрсатилиб, шахсий имзоси билан тасдиқланади ва имзолаган санаси қўйилади.
31. «Давлат солиқ хизмати органи ходими томонидан тўлдирилади» майдонида хабарномани тақдим этиш усуллари, хабарнома варақлари, илова қилинаётган ва тасдиқловчи ҳужжатлар варақлари сони, топширилган санаси ва рўйхатдан ўтказилган рақами хабарномани қабул қилган солиқ хизмати ходимининг исми, фамилияси ва отасининг исми (агар бор бўлса) ва имзоси билан тасдиқланади.
6-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
32. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар» варағи назорат қилинадиган чет эл компанияси ҳисобланган чет эл корхонасига нисбатан солиқ тўловчи назорат қилувчи шахс деб эътироф этилган ҳолларда тўлдирилади.
Агар солиқ тўловчи бир нечта чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган бўлса, ҳар бир чет эл компанияси бўйича алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
33. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда чет эл компаниясига берилган тартиб рақами кўрсатилади.
Мисол учун,
|
Х
|
К
|
-
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
. |
Бунда «ХК» хорижий компания маъносини англатади.
Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этса ва у тўғридаги маълумотлар Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган бўлса, ҳар бир назорат қилинадиган чет эл компаниясига чет эл корхонасига мос ҳолда тартиб рақами берилади.
Назорат қилинадиган чет эл компанияси солиқ резиденти мақомини ўзгартирганда назорат қилинадиган чет эл компаниясининг рақами сақлаб қолинади ва қайта берилмайди.
Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси мақоми тугатилганда (якунланганда) мазкур рақам такроран бошқасига берилмайди.
34. Хабарноманинг «Чет эл корхонасининг номи» майдонида транслитерация қоидаларига мувофиқ чет эл корхонасининг тўлиқ номи лотин ёзувида ёзилади.
35. «Рўйхатдан ўтган мамлакат (ҳудуд) коди» майдонида ушбу чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказган мамлакат (ҳудуд)нинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.
36. «Чет эл корхонаси рўйхатдан ўтган сана» майдонида чет эл корхонасининг ўз мамлакатида рўйхатдан ўтказилган санаси ёзилади.
37. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақам(лар)и (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги рўйхатга олинган (агар олинган бўлса) рақам(лар)и (мавжуд бўлса) ёки унинг аналог(лар)и кўрсатилади.
38. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки унинг аналоги (агар мавжуд бўлса) рақамлари кўрсатилади.
39. «Солиқ резиденти бўлган мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчининг коди ёки аналоглари (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл корхонасининг солиқ резиденти бўлган мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки унинг аналоги (агар мавжуд бўлса) кўрсатилади.
40. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги манзили (агар мавжуд бўлса)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги манзили (агар мавжуд бўлса) лотин ёзувида тўлдирилади.
7-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИ НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯСИНИНГ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ШАХСИ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ УЧУН АСОСЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
41. Мазкур варақ солиқ тўловчи томонидан хабарноманинг 3-варағида назорат қилинадиган чет эл компанияси тўғрисида маълумотлар кўрсатилган ҳолларда тўлдирилади.
42. «Умумий маълумотлар» бўлимида:
1) «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида хабарноманинг 3-варағидаги кўрсатилган чет эл компаниясининг тартиб рақами;
2) «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдонида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асосларнинг тегишли коди кўрсатилади;
Агар солиқ тўловчи тегишли код қаршисида «1» рақамини кўрсатганда солиқ тўловчи муносабатларида бажарилмайдиган ва/ёки бажарилганлиги ҳолати инобатга олинмаган тегишли асос коди қаршисида «0» ёки «2» рақамини кўрсатиш ваколатига эга.
3) «Мустақил равишда чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш» майдонида мос ҳолда «0» ёки «1» рақами, «1» рақами Солиқ кодексининг 40-моддасининг биринчи қисми ёки бешинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти ўзини мустақил ҳолда чет эл компанияси назорат қилувчи шахси деб эътироф этган ҳолларда кўрсатилади.
Мустақил равишда чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилганда «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдони мазкур банднинг «2» кичик бандига мувофиқ тўлдирилади.
43. «Чет эл корхонасида иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлими чет эл корхонасида иштироки солиқ тўловчи чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган ҳолларда тўлдирилади:
1) «Иштирок этиш тури» майдонида мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ чет эл корхонасида иштирок этиш турлари кодларига мос ҳолда «0» ёки «1» рақами, солиқ тўловчига нисбатан бир нечта асослар мос келган ҳолларда тегишли код қаршисига «1» рақами қўйилади.
2) «Иштирок этиш тури» майдони 205-код «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар»да фақат 102-код кўрсатилганда тўлдирилади.
3) «Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасида тўғридан-тўғри ягона иштирокчи бўлган ҳолларда, шу жумладан, ягона иштироки аралаш (тўғридан-тўғри ва билвосита) амалга оширилгандаги улуши кўрсатилади. Агар, тўғридан-тўғри ягона иштирокчи бўлмаган ҳолларда, «0» қўйилади;
4) «Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасида билвосита ягона иштирокчи бўлган ҳолларда, шу жумладан, ягона иштироки аралаш (тўғридан-тўғри ва билвосита) амалга оширилгандаги улуши кўрсатилади. Агар, солиқ тўловчи чет эл корхонасида билвосита ягона иштирокчи бўлмаса, «0» қўйилади;
5) «Аралаш иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчининг чет эл корхонасидаги ягона аралаш ҳолда тўғридан-тўғри ва билвосита иштирокининг умумий улуши миқдори кўрсатилади;
6) «Эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомий)си ва ҳомийлигидаги шахс билан биргаликда иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасида эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомий)си ва ҳомийлигидаги шахс билан биргаликда иштирок этган ҳоллардаги улуши кўрсатилади.
Мазкур майдон «Иштирок этиш тури» майдонида 204-код танланган ҳолларда тўлдирилади;
7) «Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти билан биргаликда иштирок этиш улуши, %» майдонида солиқ тўловчи чет эл корхонасидаги иштироки эри (хотини)нинг, ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомийси) ва ҳомийлигидаги шахс бўлмаган Ўзбекистон Республикаси солиқ резиденти билан иштирок этган ҳоллардаги улуши кўрсатилиб, мазкур майдон «Иштирок этиш тури» майдонида 205-код танланган ҳолларда тўлдирилади.
44. «Чет эл корхонаси назорати тўғрисида маълумотлар» бўлими Солиқ кодекси 40-моддасининг бешинчи қисмида кўрсатилган асосларга кўра чет эл компанияси назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган ҳолларда тўлдирилади.
«Асослар (ҳужжатнинг номи ва реквизитлари)» майдонида солиқ тўловчи чет эл компанияси назорат қилувчи шахси деб эътироф этилган ҳужжат номи, шунингдек, рақами ва санаси кўрсатилади.
8-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАГАН ҲОЛДА ЧЕТ ЭЛ ТУЗИЛМАСИ ҲИСОБЛАНГАН НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҚЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
45. Хабарноманинг «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниялари тўғрисида маълумотлар» варағи юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясига нисбатан тўлдирилади.
Агар солиқ тўловчи юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган бир нечта назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этилганда ҳар бир чет эл тузилмаси бўйича хабарноманинг мазкур варағи алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
46. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган чет эл тузилмасининг тартиб рақами кўрсатилади.
Мисол учун,
|
Х
|
Т
|
-
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
. |
Бунда «ХТ» хорижий тузилма маъносини англатади.
Агар солиқ тўловчи чет эл корхонасининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этса ва у тўғрисидаги маълумотлар Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган бўлса, ҳар бир назорат қилинадиган чет эл компаниясига чет эл корхонасига мос ҳолда тартиб рақами берилади.
Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси мақоми тугатилганда (якунланганда) мазкур рақам такроран бошқасига берилмайди.
47. «Ташкилий тузилмаси шакли (коди)» майдонига қуйидагиларнинг мос рақамларидан бири қўйилади:
«1» – жамғарма;
«2» – шериклик;
«3» – ширкат;
«4» – траст;
«5» – жамоавий инвестиция ва (ёки) ишончли бошқарувнинг бошқа шакллари.
48. «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси номи» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси номи лотин ёзувида кўрсатилади. Номи мавжуд бўлмаган ҳолларда чет эл давлатлари қонунчилиги ва (ёки) таъсис ҳужжатларига мувофиқ юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг ташкилий шаклини идентификация қилиш имконини берувчи ахборотлар келтирилади.
49. «Юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасини ташкил этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва реквизитлари» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасини таъсис этиш тўғрисидаги ҳужжат номи ва унинг реквизитлари (мавжуд бўлган ҳолларда) ўзбек тилида лотин ёзувида тўлдирилади.
50. «Ташкил топган (рўйхатдан ўтган) санаси» майдонида юридик шахсни ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг хорижий давлатда ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) (агар рўйхатдан ўтказилган бўлса) санаси кўрсатилади.
51. «Ташкил топган (рўйхатдан ўтган) мамлакат коди» майдонида ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ ушбу чет эл тузилмаси мамлакатининг уч рақамли коди кўрсатилади.
52. «Ташкил топган (рўйхатдан ўтган) мамлакатдаги рўйхат рақами (ёки бошқа идентификатор) (агар мавжуд бўлса)» майдонида ушбу чет эл тузилмасининг ташкил этилган (рўйхатдан ўтказилган) (агар рўйхатдан ўтказилган бўлса) мамлакатдаги рўйхат рақами ёки бошқа идентификатор рақамлари (мавжуд бўлган ҳолларда) кўрсатилади.
53. «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар» майдони чет эл тузилмасини идентификация қилувчи бошқа маълумотлар мавжуд бўлган ҳолларда тўлдирилади.
9-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИ ЮРИДИК ШАХС ТАШКИЛ ЭТМАГАН ҲОЛДА ЧЕТ ЭЛ ТУЗИЛМАСИ ҲИСОБЛАНГАН НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯСИНИНГ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ШАХСИ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ УЧУН АСОСЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
54. Хабарноманинг «Солиқ тўловчини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» варағи солиқ тўловчи ушбу хабарноманинг 5-варағида ўзини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб кўрсатган бўлса тўлдирилади.
55. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида ушбу хабарноманинг 5-варағида қайд қилинган назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами кўрсатилади.
56. «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдонида мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахслари деб эътироф этиш учун асосларнинг тегишли коди кўрсатилади;
Агар солиқ тўловчи тегишли код қаршисида «1» рақамини кўрсатганда солиқ тўловчи муносабатларида бажарилмайдиган ва/ёки бажарилганлиги ҳолати инобатга олинмаган тегишли асос коди қаршисида «0» ёки «2» рақамини кўрсатиш ваколатига эга.
57. «Мустақил равишда юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш» майдонида «0» ёки «1» рақами, «1» рақами Солиқ кодексининг 40-моддаси ўн учинчи қисмига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг солиқ резиденти мустақил равишда ўзини юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этган ҳолларда қўйилади.
Солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда чет эл корхонаси назорат қилувчи шахси деб эътироф этилганда «Солиқ тўловчини назорат қилинадиган чет эл компаниясининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш учун асослар» майдони мазкур Низомнинг 71-бандида кўрсатилган тартибда тўлдирилади.
58. «Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш тўғрисидаги асосларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи (тасдиқланган ҳужжатлар номи ва реквизитлари» майдонида солиқ тўловчини юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг назорат қилувчи шахси деб эътироф этиш тўғрисидаги асосларнинг бажарилганлигини тасдиқловчи ҳужжат(лар) номи, шунингдек, у(лар)нинг рақами ва санаси кўрсатилади.
10-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯСИНИНГ МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
59. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг молиявий ҳисоботи тўғрисида маълумотлар» варағи мазкур хабарноманинг 3 ва 5-варақларида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компанияларининг молиявий ҳисоботларига нисбатан тўлдирилади.
60. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида мазкур хабарноманинг 3 ва 5-варақларида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компанияларининг тартиб рақамлари кўрсатилади.
61. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини аниқлаш» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси:
Солиқ кодексининг 331-моддаси 1-қисми «1» кичик банди асосида аниқланганда «1» рақами;
Солиқ кодексининг 331-моддаси 1-қисми «2» кичик банди асосида аниқланганда «2» рақами кўрсатилади.
62. «Молиявий ҳисобот тузиладиган даврнинг охирги куни» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг молия йили учун молиявий ҳисобот тузиладиган даврнинг тугаши санаси кўрсатилади.
63. «Молия йили учун молиявий ҳисобот тузилган сана» майдонида назорат қилинадиган чет эл компанияси томонидан молиявий ҳисобот тузилган сана кўрсатилади.
64. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси аниқланадиган даврнинг охирги санаси» майдонида Солиқ кодексининг 331-моддаси биринчи қисми «2» кичик бандига мувофиқ назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдаси аниқланадиган охирги сана кўрсатилади.
65. «Аудиторлик хулосаси тузилган сана» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг шахсий қонунида ёки таъсис (корпоратив) ҳужжатларида молия йилида молиявий ҳисоботлар мажбурий тартибда аудит текшируви ўтказилиши белгиланган ёки ихтиёрий равишда аудит текшируви ўтказилган бўлса, молиявий ҳисоботлар бўйича тузилган аудит хулосаси санаси кўрсатилади.
66. «Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини солиқ солишдан озод қилиш учун асослар» майдонида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини солиқдан озод қилиш учун мазкур Низомга 4-иловада кўрсатилган асосларнинг тегишли кодларига «0» ёки «1» рақамлари қўйилади.
Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойдасини солиқдан озод қилишга бир нечта асослар тўғри келганда, унинг қаршисига «1» рақами қўйилади.
11-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯСИДА БИЛВОСИТА ИШТИРОК ЭТИШИ ТАРТИБИ» ВАРАҚЛАРИНИ ТЎЛДИРИШ
67. Хабарноманинг «Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиши тартиби» варағи назорат қилинадиган чет эл корхонасида солиқ тўловчининг бир ўзи (солиқ резиденти бўлган эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эри (хотини)нинг ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васий (ҳомий)си ва ҳомийлигидаги шахслар иштирокисиз) иштирок этган ҳолларда тўлдирилади.
Солиқ тўловчи бир нечта назорат қилинадиган компаниясида билвосита иштирок этган тақдирда, ҳар бир чет эл корхонаси ва назорат қилинадиган компания бўйича мазкур варақлар алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
68. «Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компанияда билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида қуйидагилар кўрсатилади:
«Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниясига мустақил ҳолда берилган тартиб рақами;
«Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг номи» майдонида лотин ёзувида назорат қилинадиган чет эл компаниясининг ўзбек тилидаги тўлиқ номи;
«Билвосита иштирок этиш улуши – жами, %» майдонида хабарноманинг «Солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиши тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчининг барча кетма-кетликлар бўйича мазкур назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этиши улушининг фоизларда аниқланган суммаси кўрсатилади.
69. «Билвосита иштирок этиш тартиби» бўлимида солиқ тўловчининг назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этиши кетма-кетлиги тўғрисидаги қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
1) «Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиш тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компанияси ва чет эл (Ўзбекистон Республикаси) корхонасида солиқ тўловчининг билвосита иштирок этиши кетма-кетлиги тартиб рақами кўрсатилади. Мазкур рақам солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда белгиланади;
2) «Кетма-кетликда билвосита иштирок этиш улуши – жами, %» майдонида «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиш тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчининг мазкур кетма-кетлик бўйича охирги иштирокчига нисбатан билвосита иштирок этиш улушининг фоизи кўрсатилади.
70. «Кетма-кетликда иштирок этувчилар тўғрисида маълумотлар» майдонида «Иштирок этиш кетма-кетлиги» майдонида келтирилган барча иштирокчилар кетма-кетлиги кўрсатилади.
Биринчи навбатда, тўғридан-тўғри улушга эга бўлган чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ёки назорат қилинадиган чет эл компанияси, шу жумладан, солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниясида иштирок этишда фойдаланилган юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси кўрсатилади.
Охирги бўлиб «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этиш тўғрисида маълумотлар» бўлимида кўрсатилган солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган назорат қилинадиган чет эл компанияси кўрсатилади.
«Иштирокчининг тартиб рақами» майдонида мазкур хабарноманинг 3-варағига асосан назорат қилинадиган чет эл компаниясининг, 5-варағига асосан юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаси ҳисобланган назорат қилинадиган чет эл компанияси, 9-варағига асосан назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этадиган Ўзбекистон корхонаси ва 10-варағига асосан назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонасининг тартиб рақамлари кўрсатилади.
«Тўғридан-тўғри иштирок этиш улуши, %» майдонида:
кетма-кетликнинг биринчи иштирокчисига нисбатан солиқ тўловчининг кейинги чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги тўғридан-тўғри иштирок этиши улуши кетма-кетлиги кўрсатилади;
кетма-кетликнинг ҳар бир кейинги иштирокчисига нисбатан чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасидаги ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги олдинги иштирокчининг тўғридан-тўғри иштирок этиши улуши фоизларда кўрсатилади.
«Билвосита иштирок этиш улуши, %» майдонида:
биринчи иштирокчига майдон тўлдирилмайди;
кетма-кетликнинг ҳар бир кейинги иштирокчига нисбатан солиқ тўловчининг ҳар бир чет эл (Ўзбекистон) корхонаси ва (ёки) юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасидаги ёки назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги билвосита иштирок этиши улуши фоизларда кўрсатилади.
71. Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида бир нечта кетма-кетлик бўйича иштирок этса, ҳар бир кетма-кетлик учун мазкур варақ алоҳида тўлдирилади.
12-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯСИДА БИЛВОСИТА ИШТИРОК ЭТАДИГАН ЎЗБЕКИСТОН КОРХОНАЛАРИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
72. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирок этадиган Ўзбекистон корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи томонидан назорат қилинадиган чет эл компаниясида билвосита иштирокини Ўзбекистон Республикаси корхоналари орқали амалга оширганда тўлдирилади.
Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида бир нечта Ўзбекистон Республикаси корхоналари орқали билвосита иштирок этса, ҳар бир Ўзбекистон Республикаси корхонаси бўйича мазкур варақ алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
73. «Ўзбекистон Республикаси корхонасининг тартиб рақами» майдонида солиқ тўловчи томонидан мустақил равишда берилган Ўзбекистон корхонасининг тартиб рақами кўрсатилади.
Мисол учун,
|
U
|
Z
|
B
|
-
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
.
|
Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган компанияда Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига асосан тақдим этилган «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисида»ги хабарномада кўрсатилган бир нечта Ўзбекистон корхонаси орқали иштирок этса, уларнинг ҳар бирига мос ҳолда алоҳида тартиб рақами берилади. Берилган рақам иштирок этиш даврида ўзгартирилмайди.
Иштирок этиш якунланган тақдирда, мазкур рақам бошқа Ўзбекистон корхонасига такроран берилмайди.
74. «Корхонанинг давлат рўйхатидан ўтган асосий рақами» майдонида Ўзбекистон корхонасининг давлат рўйхатига олинган рақами кўрсатилади.
75. «СТИР» майдонида мос ҳолда солиқ тўловчининг рўйхатдан ўтган давлат солиқ хизмати органидаги солиқ тўловчининг идентификация рақами қўйилади.
76. Тўлиқ номи» майдонида таъсис ҳужжатларига мувофиқ Ўзбекистон корхонасининг тўлиқ номи ёзилади.
13-БОБ. ХАБАРНОМАНИНГ «НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯСИДА СОЛИҚ ТЎЛОВЧИ БИЛВОСИТА ИШТИРОК ЭТАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОРХОНАСИ ТЎҒРИСИДА МАЪЛУМОТЛАР» ВАРАҒИНИ ТЎЛДИРИШ
77. Хабарноманинг «Назорат қилинадиган чет эл компаниясида солиқ тўловчи билвосита иштирок этадиган чет эл корхонаси тўғрисида маълумотлар» варағи солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясидаги билвосита иштирокини чет эл корхонасидан фойдаланган ҳолда амалга оширган чет эл корхонасига нисбатан тўлдиради. Бунда солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида тўғридан-тўғри назорат қилувчи шахс сифатида қаралмайди.
Агар солиқ тўловчи ўз иштирокини бир нечта чет эл корхоналари орқали амалга оширса, ҳар бир чет эл корхонаси бўйича мазкур варақ алоҳида-алоҳида тўлдирилади.
78. «Чет эл корхонасининг тартиб рақами» майдонида чет эл корхонасига солиқ тўловчи томонидан мустақил ҳолда берилган тартиб рақами кўрсатилади.
Мисол учун,
|
Х
|
К
|
-
|
0
|
0
|
0
|
0
|
1
|
.
|
Бунда «ХК» хорижий корхона маъносини англатади.
Агар солиқ тўловчи назорат қилинадиган чет эл компаниясида Солиқ кодексининг 209-моддаси биринчи қисми иккинчи хатбошисига мувофиқ тақдим этилган «Чет эл юридик шахси фаолиятида иштирок этиш (юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмаларини таъсис этиш) тўғрисидаги хабарномада кўрсатилган чет эл корхоналари орқали иштирок этса, мос ҳолда уларнинг ҳар бирига алоҳида тартиб рақами берилади.
Солиқ тўловчининг чет эл корхонасида иштироки якунланганда мазкур рақам такроран бошқасига берилмайди.
79. «Чет эл корхонасининг номи» майдонида транслитерация қоидаларига мувофиқ чет эл корхонасининг тўлиқ номи лотин ёзувида ёзилади.
80. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакат коди» майдонида чет эл корхонасини рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилган) мамлакатнинг ИСО 3166 «Жаҳон мамлакатлари классификатори» халқаро стандартларига мувофиқ уч рақамли коди кўрсатилади.
81. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги рўйхат рақами (агар мавжуд бўлса)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган мамлакат (ҳудуд)да рўйхат олинган (инкорпорация қилинган) рақами (мавжуд бўлган ҳолларда) кўрсатилади.
82. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги солиқ тўловчининг коди (мавжуд бўлган тақдирда)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги солиқ тўловчи сифатидаги коди ёки унинг аналоги (агар мавжуд бўлса) рақамлари кўрсатилади.
83. «Рўйхатдан ўтган (инкорпорация қилинган) мамлакатдаги манзили (мавжуд бўлган тақдирда)» майдонида чет эл корхонасининг рўйхатдан ўтказган (инкорпорация қилинган) мамлакат (ҳудуд)даги юридик манзили (агар мавжуд бўлса) лотин ёзувида тўлиқ кўрсатилади.
14-БОБ. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР
84. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
85. Ушбу Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.
Низомга 2-ИЛОВА
ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯСИНИНГ НАЗОРАТ ҚИЛУВЧИ ШАХСЛАРИ ДЕБ ЭЪТИРОФ ЭТИШ УЧУН АСОСЛАР КОДЛАРИ
101
|
Чет эл компаниясида иштирок этиш улуши 25 фоиздан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 1-қисми 1-банди)
|
102
|
Чет эл компаниясида иштирок этиш улуши 10 фоиздан ортиқ бўлган юридик ёки жисмоний шахс, агар барча шахсларнинг иштирок этиш улуши 50 фоиздан ортиқ бўлса (Солиқ кодексининг 40-моддаси 1-қисми 2-банди)
|
103
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ўз шахсий манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
104
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни эри (хотини) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
105
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ота-онаси (шу жумладан, фарзандликка олган ота-онаси) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
106
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни эрининг (хотинининг) ота-онаси манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
107
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни фарзандлари (шу жумладан, фарзандликка олган фарзандлар) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
108
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
109
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни васийси (ҳомийси) манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
110
|
Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисмида белгиланган шартларга риоя этмаган, бироқ чет эл компанияси устидан назоратни ҳомийлигидаги шахс манфаатларини кўзлаб амалга оширган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 5-қисми)
|
111
|
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилманинг фойдасини (даромадини) бевосита ёки билвосита тўлиқ ёки қисман олишга (олишни талаб қилишга) ҳақли бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 1-банди)
|
112
|
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилманинг фойдасини (даромадини) ёки унинг бир қисмини тасарруф этишга ҳақли бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 2-банди)
|
113
|
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) бўлган ва тузилмага берилган мол-мулкка бўлган ҳуқуқни ўзида сақлаб қолган (қайтариш асосида берилган) шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 9-қисми 3-банди)
|
114
|
Юридик шахс ташкил этмаган ҳолда чет эл тузилмасининг муассиси (асосчиси) ва унинг активларини бошқаришда, фойдасини (даромадини) тақсимлашда қабул қилинадиган қарорга таъсир кўрсатиш ёки таъсир кўрсатиш имконияти мавжуд бўлган, юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмаси устидан назоратни амалга оширувчи шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 7-қисми)
|
115
|
Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва олинган даромадга (унинг бир қисмига) нисбатан ҳақиқий ҳуқуққа эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 1-банди)
|
116
|
Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва мол-мулкини тасарруф этиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 2-банди)
|
117
|
Юридик шахсни ташкил этмаган чет эл тузилмасининг таъсис этувчиси (асосчиси) ҳисобланмайдиган ва тузилма тугатилган (шартнома тугатилган, бекор қилинган) тақдирда, унинг мол-мулкини олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс (Солиқ кодексининг 40-моддаси 12-қисми 3-банди)
|
Низомга 3-ИЛОВА
СОЛИҚ ТЎЛОВЧИНИНГ ЧЕТ ЭЛ КОРХОНАСИДА ИШТИРОК ЭТИШИ ТУРЛАРИ КОДЛАРИ
201
|
Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида тўғридан-тўғри иштирок этишни амалга оширади
|
202
|
Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида билвосита иштирок этишни амалга оширади
|
203
|
Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида ҳам тўғридан-тўғри, ҳам билвосита (аралаш) иштирок этишни амалга оширади
|
204
|
Солиқ тўловчи чет эл юридик шахсида эри (хотини), ота-онаси (фарзандликка олган ота-онаси), эрининг (хотинининг) ота-онаси, фарзандлари (фарзандликка олинган фарзандлари), тўлиқ ва тўлиқ бўлмаган қариндош ака-укалари ва опа-сингиллари, шунингдек, васийси (ҳомийси) ва ҳомийлигидаги шахс билан биргаликда иштирок этишни амалга оширади
|
205
|
Солиқ тўловчи Солиқ кодексининг 40-моддаси биринчи қисми «2»-кичик бандига асосан чет эл юридик шахсида Ўзбекистон Республикасининг солиқ резидентлари билан биргаликда иштирок этишни амалга оширади
|
Низомга 4-ИЛОВА
НАЗОРАТ ҚИЛИНАДИГАН ЧЕТ ЭЛ КОМПАНИЯЛАРИНИНГ ФОЙДАСИГА СОЛИҚ СОЛИШДАН ОЗОД ҚИЛИШ АСОСЛАРИ КОДЛАРИ
1001
|
Назорат қилинадиган чет эл компанияси ташкил қилинган чет давлатнинг (ҳудуднинг) қонун ҳужжатларига мувофиқ нотижорат ташкилоти бўлиб, олинган фойдани (даромадни) акциядорлар (иштирокчилар, муассислар) ёки бошқа шахслар ўртасида тақсимламайди (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 1-банди)
|
1002
|
Назорат қилинадиган чет эл компанияси актив чет эл компанияси ёки актив чет эл холдинг компанияси (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 2-банди)
|
1003
|
Назорат қилинадиган чет эл компанияси чет эл компанияси учун даромадларни (фойдани) бундай компания доимий жойлашган давлатнинг (ҳудуднинг) қонун ҳужжатларига мувофиқ молиявий йил учун молиявий ҳисобот тузиладиган давр якунлари бўйича ушбу Кодекснинг 207-моддасига мувофиқ аниқланадиган солиқ солишнинг самарали ставкаси ушбу Кодекснинг 337-моддаси 12-бандида кўрсатилган фойдадан олинадиган солиқ ставкаси миқдоридан кам бўлмаган миқдорни ташкил этади (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 3-банди)
|
1004
|
Назорат қилинадиган чет эл компанияси хорижий давлатнинг (ҳудуднинг) қонун ҳужжатларига мувофиқ банк ёки суғурта фаолиятини амалга ошириш учун лицензия ёхуд бошқа махсус рухсатнома асосида фаолият юритадиган банк ёки суғурта ташкилоти (Солиқ кодексининг 204-моддаси 1-қисми 4-банди)
|
*Ушбу қарор Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 15.08.2020 йилдан кучга кирди. Қарорнинг матни «СБХ»нинг 18.08.2020 йилдаги 33 (1357)-сонида берилган.
**Низомларга 1-иловалар «СБХ»да чоп этилмайди. Ҳужжатнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиш мумкин