Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 23 / Паспорт масалалари

Пойтахтда ва Тошкент вилоятида қандай рўйхатга олинади

 

Янги тартиб жорий йилнинг 1 сентябридан кучга киради, амалдаги Низом ушбу санадан ўз кучини йўқотади (ВМнинг 22.05.2020 йилдаги 320-сон қарори).

 

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 2020 йил 1 сентябрдан эътиборан Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш ИИВнинг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали «ягона дарча» тамойили бўйича амалга оширилади ­(ПФ-5984).

Доимий ёки вақтинча рўйхатга ўтишни расмийлаштириш учун яшаб турган жойларига яқин бўлган миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ҳамда Давлат хизматлари марказига (ДХМ) мурожаат этиш, шунингдек Ягона интерактив давлат хизматлари порталидан фойдаланиш мумкин.

Рўйхатга ўтишни расмийлаштирганлик учун БҲМнинг 2%и миқдорида давлат божи ундирилади.

 

Доимий рўйхатга олиш

Қабул қилинган Низомда ҳам амалдаги Низомда берилганидек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиниши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари тоифаларининг рўйхатида кўрсатилган фуқароларнинг барча тоифаларини доимий рўйхатга олиш тартиби батафсил баён этилган (14.09.2011 йилдаги ЎРҚ-296-сон Қонун билан тасдиқланган). Ҳар бир тоифа бўйича рўйхатга олиш учун тақдим этиладиган ҳужжатлар пакети белгиланган. Шу билан бирга тегишли идоралараро автоматлаштирилган маълумот алмашинуви тизимларида қуйидаги маълумотлар мавжуд бўлганда, уларни тақдим этиш талаб этилмайди:

♦  туғилганлик, никоҳ тузилганлиги ёки ажрашганлиги, ўлим тўғрисидаги гувоҳномалар;

♦  уй-жой ва фуқаро ҳақидаги маълумотлар;

♦  васийлик ва ҳомийликни ҳамда патронатни тасдиқловчи маълумотлар.

Тақдим этилган ҳужжатлар тўлиқлиги ва ишончлилиги текширилгандан сўнг қуйидагилар асосида тўлдириладиган электрон сўровнома шакллантирилади:

♦  мулкдор ва доимий рўйхатга олинаётган фуқаронинг паспорти ёки ID-картаси (16 ёшга тўлмаган шахслар учун – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома);

♦  ҳарбий-ҳисоб ёки ҳарбий хизмат ҳужжатлари.

Рўйхатга олиш ДХМ ёки ЯИХДП орқали амалга ошириладиган бўлса, миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимларидан маълумотлар электрон тизим орқали олинади. Рўйхатга олиш тартиб-таомилига 1 кун кетади. Шахснинг сўровига кўра QR-коди билан ҳимояланган қайд варағи расмийлаштирилади. Фуқароларнинг паспортида мавжуд бўлган олдинги яшаш манзили бўйича доимий рўйхатга олинганлиги ҳақидаги маълумотлар тасдиқланган шаклдаги тегишли штампни босиш орқали бекор қилинади.

 

Вақтинчалик рўйхатга олиш

Фуқаро пойтахтда ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича унинг доимий рўйхатини бекор қилмаган ҳолда, мулкдорнинг аризасида ёки ижара шартномасида кўрсатилган, бироқ 1 йилдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча рўйхатга олинади.

Рўйхатдан ўтишни расмийлаштириш учун фуқаро 15 кун муддатда хоҳишига кўра, ўзига қулай манзилдаги миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига ёки ДХМга мурожаат қилади. Шунингдек у ЯИДХП орқали ҳисобга туриши мумкин. Жойлаштириш воситаларида яшовчи фуқаролар муассаса маъмурияти томонидан ҳисобга олинади.

Доимий рўйхатга олишдаги сингари вақтинча рўйхатга ўтишда ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар асосида электрон сўровнома тўлдирилади. Ижара шартномаси бўйича рўйхатга олишда мулкдорнинг розилиги талаб этилмайди ва сўровнома ижарага олувчи томонидан тўлдирилади.

 

Эътибор беринг! Мулкдор номидан нотариал тасдиқланган ишончнома орқали ҳаракатланаётган шахслар фуқарони вақтинча рўйхатга олиш учун МваФРБга мурожаат қилади.

 

Сўровнома тўлдирилгандан кейин ИИВнинг электрон тизимига ва Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасига келиб тушади, унда кўрсатилган маълумотлар текширилади. Текшириш натижасига кўра, QR-коди билан ҳимояланган қайд варағи расмийлаштирилади ҳамда ДХМга (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ариза берувчига ЯИДХП орқали электрон шаклда юборилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 23.05.2020 йилдан кучга кирди.

 

Ленара Хикматова, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 812 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика