Хорижга чиқиш паспортини қандай муддатда алмаштириш мумкин?
– Консуллик муассасаларида доимий рўйхатда турувчи Ўзбекистон Республикаси фуқароларига Консуллик-ҳуқуқий департамент ва Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги бўлинмалари томонидан хорижга чиқиш биометрик паспортини расмийлаштириш муддати Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маълумотларни йиғиш пункти томонидан қабул қилинган кундан бошлаб 10 иш кунини ташкил этади. Хорижда бу дипломатик почта жўнатилиши жадвалига мувофиқ амалга оширилади.
Аризани кўриб чиқиш муддати Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ узайтирилиши мумкин (49-сон Низомнинг 5-банди).
Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.