Norma.uz

Чет эллик ходим учун таътил

 

Ташкилотда чет эллик ишлайди. У билан 1 йилга муддатли меҳнат шартномаси тузилган. Бир ойдан кейин шартнома ва ишлашга берилган рухсатнома муддати тугайди. У ишлаган вақтида таътил олмаган.

Ташкилот чет эллик билан тузилган меҳнат шартномаси муддатини узайтирмайдиган бўлса, шартнома бекор қилинганда унга фойдаланилмаган меҳнат таътили учун компенсация тўлаши зарурми? Умуман унга таътил берилиши мумкинми?

 

Ҳа, муддатли меҳнат шартномаси бўйича ишлайдиган чет эллик ходимга меҳнат таътили берилиши шарт.

Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари иш берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаётган чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам татбиқ этилади (МК 11-м.).

Шу боис, фуқаролигидан ва меҳнат шартномаси муддатидан қатъи назар, барча ходимларга йиллик меҳнат таътиллари берилиши ёки меҳнат шартномаси бекор қилинганда фойдаланилмаган таътиллар учун пуллик компенсация тўланиши лозим (МК 133, 151-м.).

Таътил давомийлиги меҳнат шартномасида белгиланади, бироқ 15 иш кунидан кам бўлмаслиги керак (МК 134-м.).

Йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун, қоидага кўра, 6 ой ишлангандан кейин берилади. Иш йили ҳар бир ходим учун алоҳида – меҳнат шартномасига биноан иш бошланган кундан эътиборан ҳисобланади (МК 143-м.).

Иш даврида ходимларнинг хоҳишига кўра, йиллик таътилнинг белгиланган энг оз муддатидан ортиқча қисми учун пуллик компенсация тўланиши мумкин (МК 134, 151-м.).

Жамоа шартномасида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан йиллик таътил бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин (МК 152-м.). Бироқ сизнинг ҳолатда меҳнат шартномасининг тугаш санаси ишга рухсат берилган муддат тугайдиган санага тўғри келяпти. Назорат қилувчи органлар билан келишмовчиликларнинг олдини олиш мақсадида рухсат берилган муддат тугашини ҳисобга олган ҳолда, ушбу санадан кечиктирмай таътилни расмийлаштиришни тавсия этамиз.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 78 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика