Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2020 год / № 17 / Паспорт масалалари

Биометрик паспорт олиш ҳуқуқига эгалар

 

Кимлар Ўзбекистоннинг хориждаги консуллик муассасаларида биометрик паспорт олишга ҳақли?

 

– Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида хорижга чиқиш биометрик паспорти қуйидаги фуқаролар олиши ва алмаштириши мумкин:

♦ хорижда доимий яшайдиган (доимий яшаш жойига кетиш манзилли варақасига эга бўлган) ва Ўзбекистон Республикасининг хорижий муассасаларида доимий консуллик рўйхатида турадиган ЎзР фуқаролари;

♦ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида доимий яшайдиган ва хорижга 6 ойдан кўп муддатга хизмат сафари, ўқиш, даволаниш, контракт бўйича ишлаш (ЎзР Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлигининг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги томонидан берилган хорижда ишлашга лицензия мавжуд бўлганда), оиласи билан бирлашиш мақсадида хорижга вақтинчалик яшаш учун чиққан ҳамда консуллик муассасаларида вақтинчалик рўйхатда турган ЎзР фуқаролари.

Паспорт қуйидаги ҳолларда расмийлаштирилади:

♦ Ўзбекистон Республикасидан ташқарига чиқишда;

♦ фарзанд хорижда туғилганда;

♦ хорижга чиқиш биометрик паспортининг амал қилиш муддати тугаганида;

♦ фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган санаси, жинси ўзгарганда;

♦ ёзувларда ноаниқликлар ва хатолар мавжудлиги аниқланганда;

♦ маълумотлар ёки визалар учун мўлжалланган бетлар ишлатилиб бўлинганида;

♦ хорижга чиқиш биометрик паспорти бланкаси яроқсиз ҳолга келганида;

хорижга чиқиш биометрик паспорти йўқотиб қўйилганида;

♦ хорижга чиқиш биометрик паспорти ашёвий далил сифатида олиб қўйилганида (49-сон Низомнинг 15-банди).

 

Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 666 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика