Хорижга чиқиш биометрик паспортига болалари тўғрисидаги маълумотлар киритилиши зарурми?
– Хорижга чиқиш биометрик паспортига болалари тўғрисидаги маълумотлар киритилмайди (49-сон Низомнинг 14-банди). Ҳар бир боланинг ўзига биометрик паспорт расмийлаштирилади. 16 ёшга тўлмаган шахснинг паспорти ота-оналарига ёки бошқа қонуний вакилларга берилади (49-сон Низомнинг 42-банди).
Санжар Хўжааҳмедов, «Norma» МЧЖ эксперти.