Корхонада меҳнатга лаёқатсизлик варақалари бўйича баённома тузиш мажбурийми?
– Ҳа, мажбурий.
Меҳнатга лаёқатсизлик варақаси орқа томонининг иккита биринчи қисмлари иш жойи бўйича тўлдирилгандан кейин («Табелчи томонидан тўлдирилади» ва «Кадрлар бўлими томонидан тўлдирилади») у кўриб чиқиш учун ижтимоий суғурта бўйича комиссия ёки ваколатли шахсга берилади. Комиссия ходимнинг нафақа олишга ҳуқуқини, ҳақ тўланиши лозим бўлган кунлар сони ва нафақанинг миқдорини (иш ҳақига нисбатан %да) белгилайди. Мазкур қисм комиссиянинг қарори (баённомаси) асосида расмийлаштирилади (Йўриқнома, АВ томонидан 17.04.2015 йилда 2667-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Унда қуйидагилар кўрсатилади:
♦ вақтинча ишга лаёқатсизлик ёки ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини тайинлаш тўғрисидаги қарорнинг санаси ва рақами (керакли қисмига чизилади);
♦ иш кунларининг сони учун тўланадиган нафақанинг миқдори.
Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.