Norma.uz
Газета СБХ / 2020 год / № 09 / Солиқ солиш

Ҳар қандай харажат ҳам чегирилмайди

 

Ташкилот балансида турар жой сифатида рўйхатдан ўтказилган квартира мавжуд. Айни пайтда у ижарага берилмаган фойда мавжуд эмас, унда ҳеч ким яшамайди. Шунга қарамай, ташкилотда коммунал тўловлар, амортизация сингари унга боғлиқ бўлган харажатлар қилинмоқда.

Ушбу харажатлар фойда солиғини ҳисоблашда чегириладиган харажатлар ҳисобланадими?

 

– Харажатлар даромад олишга йўналтирилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинмаганлиги исботланса, улар фойда солиғини ҳисоблашда чегирилмайди.

Солиқ базасини аниқлашда жами даромаддан даромад олиш билан боғлиқ барча харажатлар чегириб ташланади, чегириб ташланмайдиган харажатлар бундан мустасно. Ушбу нормани қўллаш мақсадларида солиқ тўловчи томонидан Ўзбекистон Республикасида ҳам, унинг ҳудудидан ташқарида ҳам ҳисобот (солиқ) даври давомида амалга оширилган (кўрилган), асосланган ва ҳужжатлар билан тасдиқланган чиқимлари (СК 333–336-моддаларида назарда тутилган ҳолларда эса – зарарлар) харажатлар деб эътироф этилади.

Асосланган харажатлар деганда баҳоси пул шаклида ифодаланган, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар тушунилади.

Ҳар қандай чиқимлар, башарти улар ҳеч бўлмаганда қуйидаги шартлардан бирига мувофиқ келган тақдирда, иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлаган чиқимлар деб эътироф этилади:

1) даромад олишга қаратилган фаолиятни амалга ошириш мақсадида қилинган бўлса;

2) шундай тадбиркорлик фаолиятини сақлаб туриш ёки ривожлантириш учун зарур бўлса ёхуд хизмат қилса ва харажатларнинг тадбиркорлик фаолияти билан алоқаси аниқ асосланган бўлса;

3) қонун ҳужжатларининг қоидаларидан келиб чиқса (СК 305-м. 1-4-қ.).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 197 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика