Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 43 / Ёнғин хавфсизлиги

Қурилиш биноларини фалокатдан асрайлик

 

Тошкент шаҳри бугун ҳар қачонгидан ҳам чиройли бўлиб кетди. Пойтахтимиздаги қурилиш, ободонлаштириш ишларини кентимизнинг ҳар бир гўшасида кузатиш мумкин.

 

Ҳашаматли иншоотлар, истироҳат боғлари барпо этилиб, қурилиш-таъмирлаш ишлари жадал суръатларда бораётгани, албатта, яхши, лекин бунда ёнғин хавфсизлигига жиддий эътибор қаратиш лозимлигини унутмаслик керак. Қурилиш майдонларини доимий равишда ёнувчи чиқиндилардан тозалаш, қўлбола электр иситиш анжомларидан фойдаланмаслик, ҳудудда очиқ олов ёқилишига, кислород-газ баллонлар, бўёқлар, карбид ва бошқа тез ёнувчи ёғоч материалларининг бирга сақланишига йўл қўймаслик керак. Электр-газ пайвандлаш ишлари даврида хавфсизлик ва ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, қурилиш ҳовлисидаги қурилиш вагончаларини ёнғин хавфсизлиги талаблари асосида ўрнатиш ва уларга улаб олинган электр тармоқларининг ЭУФК асосида ўтказилишини таъминлаш, ишчи-ходимларнинг тунги вақтда қурилиш вагончаларида тунаб қолишига йўл қўймаслик лозим.

Қурилиш объектларида белгиланган меъёр қоидаларига ўзбошимчалик билан ўзгартиришлар киритиш, қурилиш майдони ва биносига ёнғин ўчириш автоуловлари кириб келишига халақит берувчи буюмлар билан тўсиб қўйиш ҳолларига ҳам кўп дуч келганмиз. Ваҳоланки, қурилиш объектларидаги бундай палапартишлик ёнғин хавфсизлиги ходимларининг ишини қийинлаштириш бораборида, содир бўлган бахтсиз ҳодисанинг янада жиддий тус олишига сабаб бўлади. Шунинг учун ҳар бир фуқародан талаб қилинадиган оддий нарса – ўз иш жойида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига пухта амал қилиш, ўз атрофини турли хил эҳтимолий бало-офатлардан ҳимоя қилиб бориш ҳисобланади.

 

Б.Жўраев, Миробод тумани ЁХБ бошлиғи ўринбосари, подполковник.

 

Прочитано: 473 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика