Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 43 / Юридик маслаҳатлар

Ҳамма ўзи учун

 

Ташкилотда 1.04.2017 йилдан 31.07.2019 йилгача бўлган даврда бош бухгалтер ишлаган. 1.08.2019 йилдан янги бош бухгалтер ишга қабул қилинган.

Солиқ текшируви бўлган тақдирда аввалги бош бухгалтер ишлаган даврдаги камчиликлар учун ким жавобгар бўлади ва унга қандай масъулият юкланади?

 

– Олдинги давр учун аввалги бухгалтер жавобгар бўлади.

Бош бухгалтер унга юклатилган вазифаларни бажаришда хатоликка йўл қўйган ёки қонунни бузган бўлса, қуйидаги жавобгарликларга тортилиши мумкин:

♦ моддий жавобгарлик – меҳнат қонунчилиги бўйича бевосита етказилган ҳақиқий зарар учун (МКнинг 198-моддаси 3-қисми);

♦ маъмурий жавобгарлик – бухгалтерия ҳисобини юритиш нормаларини бузган тақдирда жарима солиниши мумкин (МЖТКнинг ­175-1-моддаси);

♦ жиноий жавобгарлик - жарима ёки ахлоқ тузатиш ишларига жалб этилиши ёки жиноят аломатларига эга жиддий ҳуқуқбузарликка йўл қўйган тақдирда эса озодликдан маҳрум қилиниши мумкин (ЖКнинг 184-моддаси).

Юқорида санаб ўтилган жазо чоралари қуйидаги қилмишларни содир этган аниқ шахслар билан боғлиқдир:

1) жарима маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишда айбдор шахсдан ундирилади (МЖТКнинг 25-моддаси). Мазкур ҳолатда маъмурий жариманинг ундирилиши бош бухгалтерни бухгалтерия ҳисобини тиклаш мажбуриятидан озод этмайди (МКнинг 185-моддаси 3-қисми);

2) шахс қонунда белгиланган тартибда айби исботланган ижтимоий хавфли қилмишлари учунгина жавобгар бўлади (ЖКнинг 9-моддаси);

3) бошланғич ҳисоб ҳужжатларини тузган ҳамда имзолаган шахслар уларнинг ўз вақтида, тўғри ва ишончли тузилиши, шунингдек топширилишига жавобгардир («Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси 5-қисми).

Шу тариқа, аввалги бухгалтер ишлаган давр учун янги ходим жавобгар бўлмайди. Аввалги бухгалтернинг ишлаган даври учун жавобгарлиги бевосита у томонидан юритилган молиявий ҳужжатларни, шунингдек кадр ҳужжатларини текшириш орқали исботланади (ишлаган даврини тасдиқлайдиган ишга қабул қилинганлиги ва ишдан бўшатилганлиги тўғрисидаги буйруқ).

Янги бош бухгалтер аввалги бухгалтер қилган хатолар ва ҳуқуқбузарликлар учун жавобгар бўлмаслигига қарамай, ишни қабул қилиш-топшириш вақтида аниқланган ҳисоб-китобдаги хатоларни тузатишига тўғри келади.

 

Моҳичеҳра Раҳмонова,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 501 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика