Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 43 / Юридик маслаҳатлар

Ушлаб туриш ҳуқуқи

 

Иш бажарилган, бироқ пудрат шартномаси бўйича топширилмаган, буюртмачи эса бажарилган ишларни қабул қилмаётган ва бошланғич ҳужжатлар билан расмийлаштирмаётган бўлса, ижрочи суд муҳокамасидан ташқари қандай чораларни кўриши мумкин?

 

– Аввало иш бажарилганлиги далилини қайд этишингиз лозим. Масалан, иш натижаларини суратга туширишингиз, бажарилган ишлар далолатномасини, ҳисобварақ-фактурани ва бошқа зарур ҳужжатларни расмийлаштиришингиз керак.

Иккинчидан, буюртмачига даъво билдиришингиз лозим Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-ҳуқуқий базаси тўғрисида»ги Қонуннинг 17-моддаси), унда бажарилган ишлар далолатномасини, ҳисобварақ-фактурани ва ўзаро ҳисоб-китоблар солиштирма далолатномасини имзолаш талабини келтиринг. Шунингдек бажарилган ишлар учун тўлиқ ҳисоб-китобни амалга оширишни (аванс тўланган бўлса, қолган суммани тўлашни) талаб қилинг.

Учинчидан, буюртмачи томонидан қарз сўндирилгунга қадар ишнинг натижаларини, шунингдек буюртмачига тегишли қуйидаги мол-мулкни ушлаб қолишга ҳақлисиз (ФКнинг 639-моддаси):

♦ ишни бажариш учун берилган ускуналарни;

♦ фойдаланилмай қолган материал қолдиғини;

♦ буюртмачининг сизда бўлган бошқа мол-мулкини.

Тўртинчидан, шартномага биноан иш натижаси буюртмачига топширилиши керак бўлган кундан бошлаб 1 ой ўтгач ва шундан кейин буюртмачини икки марта огоҳлантирган ҳолда иш натижасини сотиб юборишга ҳақлисиз. Тушган пулни эса, сизга тегишли ҳамма тўловларни чегириб ташлаб, нотариал идоранинг депозитига буюртмачининг номига киритиб қўйишга ҳақлисиз. Пудрат шартномасида ушбу ҳуқуқ тақиқланиши ёки бошқача шартлар назарда тутилиши мумкин (ФКнинг 646-моддаси 6-қисми). Шу билан бирга пудрат нарсасини сотиш ўрнига уни ушлаб туриш ёки келтирилган зарарни буюртмачидан ундириб олиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақлисиз.

Ишингиз натижасини сотиб бўлмаса, қарзни ундириш учун иқтисодий судга мурожаат қилишни тавсия этамиз.

 

Павел Сильнов, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 501 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика