Norma.uz

Ишончнома бўйича ва буйруқсиз

 

Компания директори тез-тез хизмат сафарларида бўлади. Шу муносабат билан у сафардалигида ҳужжатларни (буйруқлар, шартномалар ва бошқалар) имзолаш учун ўз ваколатларини ўринбосарига ўтказиши тўғрисидаги ишончномани имзолади.

Директордан ҳужжатларни имзолаш ҳуқуқини берувчи ишончнома мавжуд бўлганда, директорнинг вазифалари вақтинча унинг ўринбосарига юклатилганлиги тўғрисида буйруқ чиқариш лозимми?

 

Мазкур ҳолатда буйруқ чиқариш зарур эмас.

Бундай ишончнома мавжуд бўлганда, ваколатлар тақдим этилганлиги тўғрисида қўшимча буйруқ чиқарилмайди. Имзо қўйиш ваколати ишончли шахсга топширилган аниқ саналар кўрсатилган таътилга чиқиш, раҳбарнинг хизмат сафари тўғрисидаги буйруқлар ёки вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик варақаси асос бўлади.

Бунда таътилга чиқиш, хизмат сафари тўғрисидаги буйруқларда директорнинг вазифаларини вақтинча бажариш ишончнома асосида унинг ўринбосари зиммасига юклатилиши қайд этилади, бундай талқин ҳам тўғри бўлади.

 

Эътибор беринг!

Раҳбар ишда бўлмаган вақтида ишончнома бўйича унинг вазифасини бажарувчи шахс ҳам ишда бўлмаган ҳоллар ҳам учраб туради. Бунда буйруқ асосида вазифалар учинчи шахсга юклатилади.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 641 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика