Norma.uz

Иккита иш – иккита нафақами?

 

Эр-хотинлар битта корхонада ишлайди. Аёли ўриндошликда ишлайди, бир ойда 10 кун ишга келади. У ҳомиладорлик ва туғиш, шунингдек болани парваришлаш таътилига чиқиш арафасида. Унинг асосий иши ҳам бор (расман ишга жойлашган).

1. Ўриндош ходима учун ҳомиладорлик ва туғиш нафақаси қандай ҳисобланади?

2. Болани парваришлаш таътилини расмийлаштиришимиз ва унга ҳақ тўлашимиз лозимми?

3. Унга бола туғилганлиги муносабати билан бир йўла нафақа тўлашимиз зарурми?

 

1

Ўриндош ходималар асосий ва ўриндошлик асосидаги иш жойи бўйича ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари олиш ҳуқуқига эгадирлар (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 18-банди). Ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари ўриндошлик асосидаги иш жойидан даволаш-профилактика муассасасининг бўлим бошлиғи томонидан тасдиқланган меҳнатга лаёқатсизлик варақаси нусхасига асосан берилади.

Нафақа асосий ва ўриндошликдаги иш жойлари бўйича ўртача иш ҳақидан алоҳида-алоҳида ҳисобланади. Шунингдек ҳар бир иш жойидан ишга янги кираётган ёки 12 ойдан кўпроқ танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини қайтадан бошловчилар учун ишга қабул қилинган кундан бошлаб амалда ишланган вақтига қараб тўланади (27.12.2016 йилдаги ПҚ-2699-сон қарорнинг 23-банди).

 

 

2

Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин ўриндош аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади (МКнинг ­234-моддаси). Бироқ болани парваришлаш бўйича нафақа фақат асосий иш жойида тўланади.

 

3

Бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа (МКнинг 287-моддаси, АВ томонидан 8.05.2002 йилда 1136-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруқ билан тасдиқланган Низомнинг 79-банди) Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўланади. Нафақа ота-оналардан бирига ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсга тайинланади ва тўланади. Шу тариқа, бир йўла тўланадиган нафақа танловга кўра – ота ёки онадан бирининг асосий иш жойида расмийлаштирилади ва тўланади. Дарвоқе, ушбу нафақа турини расмийлаштириш чоғида ота-оналардан бирининг иш жойидан иккинчисига нафақа тайинланмаганлиги тўғрисида маълумотнома тақдим этилиши лозим.

 

Валерия Ляндрес, кадрлар хизмати ходими.

 

Прочитано: 491 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика