Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2019 год / № 39 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

 

Тўқимачилик саноатида янги солиқ имтиёзлари пайдо бўлади

 

Президентнинг 16.09.2019 йилдаги ПҚ-4453-сон қарори билан енгил саноатни янада ривожлантириш ва тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқаришни рағбатлантириш чора-тадбирлари белгиланди.

 

Тармоқда ижобий натижаларга эришилди – пахта толасининг 80%дан кўпроғи ва ип калаванинг 45%дан кўпроғи қайта ишланмоқда, 2018 йилда тайёр маҳсулот экспорт ҳажми эса 1,6 млрд АҚШ долларига етди. Имтиёзлар ва преференциялар тайёр чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 6%га ва краст босқичидаги чарм ишлаб чиқариш ҳажмини 44%га ошириш имконини яратди. Қуйидаги чора-тадбирлар ушбу йўналишда ҳаракатни давом эттиришга ёрдам беради:

биринчидан, 2021 йил 1 январдан бошлаб ярим тайёр чармни (ТИФ ТН бўйича 4104, 4105, 4106 21 000 0 кодлари) олиб чиқишда йиғим экспорт қилинадиган маҳсулот қийматининг 5%идан ­10%игача оширилади, пахта ип-калаваларини (ТИФ ТН буйича 5205, 5206, 5207 кодлари) олиб чиқишда эса ҳар бир килограмм ип-калава учун 0,01 АҚШ доллари ундирилади. Йиғилган маблағларнинг 75%и «Ўзтўқимачиликсаноат» уюшмасига ўтказилади, у маблағлардан мақсадли харажатларни молиялаштириш учун фойдаланади;

иккинчидан, 2020 йил 1 январдан қуйидаги солиқ имтиёзлари жорий этилмоқда:

♦ ҳисобот даври натижалари бўйича ялпи тушумнинг умумий ҳажмида тайёр тикув-трикотаж маҳсулотларининг экспорти 60%дан кам бўлмаган экспорт улушига эга бўлган корхоналар 2023 йил 1 январга қадар мол-мулк солиғини тўлашдан озод этилади;

♦ тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарининг фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базаси 7 йил давомида тенг улушларда замонавий тозалаш ва канализация иншоотларини қуриш бўйича харажатлар суммасига камайтирилади;

♦ чорва молларини сўйиш бўйича замонавий автоматлаштирилган мажмуаларни ишга тушираётган ташкилотлар ва терини қайта ишловчи корхоналар 2023 йил 1 январга қадар ер солиғи тўлашдан озод этилади;

♦ «Ўзтўқимачиликсаноат» ва «Ўзчармсаноат» уюшмаларининг хорижий консультантлари, шунингдек, тўқимачилик, тикув-трикотаж, чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳалари корхоналарида меҳнат фаолиятини юритаётган хорижий мутахассислар Ўзбекистондаги даромад манбалари бўйича ЖШДСни унинг белгиланган ставкасидан 50% миқдорида тўлайди.

Бундан ташқари, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти қошидаги Ўзбекистон-Корея ўқув-амалий тўқимачилик технопаркига 2023 йил 1 январга қадар божхона имтиёзлари тақдим этилди. Шунингдек, унга «Ангрен» ЭИЗда тўқимачилик ва тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун ер майдонлари ажратилади.

учинчидан, «Ўзпахтасаноат» АЖ 2018–2020 йиллар ҳосилидан пахта толасини маҳаллий тўқимачилик корхоналарига биржа савдоларида миллий валютага, маҳсулот юклаб жўнатилган кундан 90 кун мобайнида якуний ҳисоб-китоб қилган ҳолда 35 фоиз олдиндан тўлов асосида сотади;

тўртинчидан, пахта тозалаш заводларини пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерларига сотишда баҳолаш қийматидан чегирмалар амал қилади. Чегирмалар миқдори тўлов муддатларига боғлиқ: бир йил мобайнида тўланганда – 50%, 2 йил мобайнида тўланганда – 40%, 3 йил мобайнида ­тўланганда – 30%. Чегирмаларни ҳисобга олган ҳолдаги баҳоси баланс қийматидан паст бўлиши мумкин эмас.

бешинчидан, пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришлари ва кластерлари бир қатор қўшимча афзалликларга эга бўлди:

♦ пахта хом ашёсини етиштириш учун 2019 йилда Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан банклар томонидан берилган кредитлар фақат 11 ой ўтганидан сўнг қайтарилади, ҳар бир транш учун қайтариш муддатини ҳисоблаш эса қарз олувчиларга маблағлар келиб тушган пайтдан бошланади;

♦ улар пахта уруғлик чигитини ишлаб чиқаришни мустақил амалга оширишлари,  ўз эҳтиёжлари учун ишлаб чиқарилаётган пахта толасини ихтиёрий равишда сертификатлашлари мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 17.09.2019 йилдан кучга кирди.

 

 

Мамлакат бўйлаб хизмат сафарлари: нормалар аниқлаштирилди

 

Молия вазирлиги ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг ҳамкорликдаги қарори (АВ томонидан 13.09.2019 йилда 1268-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Ўзбекистон Республикаси ичкарисидаги хизмат сафарлари тўғрисидаги йўриқномага тузатишлар киритилди.

 

Хизмат сафарлари билан боғлиқ мавжуд нормалар тўлдирилди ва аниқлаштирилди:

биринчидан, хизмат сафарига юборилган ходимлар (жўнаб кетаётган/қайтиб келаётган) ҳисобга олинадиган махсус журналлар электрон шаклда юритилишига рухсат этилди;

иккинчидан, ўриндошларни хизмат сафарига юборишда иккита аниқлаштириш киритилди:

♦ ташқи ўриндош (бир вақтнинг ўзида асосий иш жойида ва бошқа ташкилотда ишлайдиган, таҳр.) хизмат сафарига юборилганда, уни хизмат сафарига юборган ташкилотдаги ўртача иш ҳақи, ички ўриндош (масалан, асосий иш жойи бўйича вақтинча ишга келмаган ходимнинг ўрнига ёки бўш лавозимда ишлаётган) хизмат сафарига юборилганда эса асосий ва ўриндошликдаги лавозимлар бўйича ўртача иш ҳақи сақлаб қолинади;

♦ ходим хизмат сафарида бўлган вақтида тариф ставкаси, лавозим маоши оширилса, оширилган пайтдан эътиборан ҳақиқатда ишланган иш кунлари учун иш ҳақи қайта ҳисоб-китоб қилинади;

учинчидан, йўл ҳужжатлари мавжуд бўлмаган тақдирда, хизмат сафари учун йўл ҳақи янги тартибда тўланади:

♦ бюджет ташкилотлари ходимлари учун – ҳар бир километр учун базавий ҳисоблаш миқдорининг (БҲМ) 0,08%и миқдорида;

♦ бошқа ташкилотларда – жамоа битимида (шартномасида), меҳнат шартномасида белгиланган миқдорда, бироқ ҳар бир километр учун БҲМнинг ­0,08%идан кам бўлмаслиги керак.

Ҳисоб-китобларда 500 метр ва ундан ортиқ бўлса, у катта қиймат томонга, кам бўлганда эса кам қиймат томонга қараб яхлитланади;

тўртинчидан, меҳмонхоналарнинг люкс-номерларида яшаганлиги учун тўлов ҳақиқий харажатлар бўйича тўлиқ тўланади (илгари 70%гача эди). Бюджет ташкилотларида: бундай харажатларнинг 70%игача миқдори бюджет маблағлари ҳисобидан, қолган қисми бюджетдан ташқари маблағлар ҳисобидан тўланади;

бешинчидан, турар жой хонасини ижарага олганликни тасдиқловчи ҳужжатлар йўқ бўлган ҳолларда харажатлар қопланиши ҳар бир сутка учун ЭКИҲнинг 2%и миқдоридан БҲМнинг 20%и миқдоригача, яъни 10 бараварга оширилди;

олтинчидан, ходим хизмат сафаридан қайтгач аванс ҳисоботини тақдим этиши шарт бўлган муддат иш куни ҳисобида – 3 иш куни этиб ҳисобланади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 13.09.2019 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов, «Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 561 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика