Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 39 / Жавоб берамиз

Иссиқхона хўжаликлари учун преференциялар

 

Инвестор Тошкент шаҳри ёки Тошкент вилоятида иссиқхона хўжалигини ташкил этишга 30 млн АҚШ долларилик маблағ киритишни мўлжалламоқда. Мўлжалдаги ер участкасининг майдони – 12 га. Маҳсулотлар экспортга йўналтирилади.

Иссиқхона хўжаликлари учун қандай имтиёзлар бор ва улар қайси норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда белгиланган?

 

– Президентнинг 20.11.2018 йилдаги ПҚ-4020-сон қарорида Замонавий иссиқхона комплексларини ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳалар рўйхати (1-илова) келтирилган.

Рўйхатда кўрсатилган корхоналар 2021 йил 1 январга қадар қуйидагиларни тўлашдан озод этилади (ПҚ-4020-сон қарорнинг 7-банди):

♦ фойда солиғи, ЯСТ ва ҚҚСдан – замонавий иссиқхона комплекслари, уларнинг бутловчи қисмлари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқаришда, бўшаб қолган маблағлар ишлаб чиқаришни техник ва технологик қайта жиҳозлаш, модернизация қилиш ва ривожлантиришга мақсадли йўналтирилади;

♦ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) – замонавий иссиқхона комплекслари ва гофрланган картон идиш ишлаб чиқариш учун талаб этиладиган ва тасдиқланган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган, Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган ускуна, хом ашё ва материаллар, эҳтиёт қисмлар ва бутловчи буюмлар учун.

Шунингдек 2021 йил 1 январга қадар (29.03.2018 йилдаги ПФ-5388-сон Фармоннинг 6-банди):

♦ барча турдаги солиқ ва йиғимлар тўлашдан (ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно) – кўчатхоналар ва иссиқхоналарда уруғ, кўчат ва пайвандтаг етиштирувчи ва уларни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига етказиб берувчи хўжалик юритувчи субъектлар;

♦ божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно) – Божхона тўловларидан (божхона расмийлаштируви учун йиғим бундан мустасно) озод этилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналарга бутловчи қисмлар рўйхатига (ПФ-5388-сон Фармон билан тасдиқланган) мувофиқ четдан олиб кирилаётган уруғлар, кўчатлар ва пайвандтаглар, минерал ўғитлар, ўсимликларни кимёвий ҳимоялаш воситалари, замонавий энергия тежовчи иссиқхоналар ва уларнинг бутловчи қисмлари;

♦ божхона тўловлари ва Республика йўл жамғармасига йиғимлардан – импорт бўйича олиб кирилаётган, мева-сабзавот маҳсулотларини ташишга ихтисослаштирилган транспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари – 8701 20, 8704 21, 8704 22, 8716 39 – озод этилади).

2019 йил 1 январдан бошлаб товарлар (ишлар, хизматлар)ни реализация қилишдан тушган умумий тушумида экспорт улуши 15%дан юқори бўлган юридик шахслар солиқ солинадиган базани (29.11.2018 йилдаги ПФ-5587-сон Фармон):

♦ экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган фойда қисми юзасидан юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи бўйича;

♦ экспортга реализация қилиш ҳажмига тўғри келадиган қисми юзасидан ЯСТ бўйича камайтирадилар.

Бинобарин, шуни ҳисобга олиш керакки, 2019 йил 1 октябрдан бошлаб қуйидагилар бўйича ҚҚСдан, шу жумладан, импорт қилинганда ҳам имтиёзлар бекор қилинади (27.06.2019 йилдаги ПФ-5755-сон Фармоннинг 2, 3-бандлари):

♦ соя данаги, кунгабоқар ва кунжут уруғлари, мойли хом ашё ва шакар хом ашёси;

♦ қишлоқ хўжалиги техникаси, автотранспорт воситалари, автотранспорт воситаларини ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган бутловчи буюмлар, материаллар ва технологик асбоб-ускуналар;

♦ ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари.

2020 йил 1 январдан бошлаб мақсадли дастурларни амалга ошириш доирасида тақдим этилган ҚҚС бўйича амалдаги имтиёзлар бекор қилинади (13.05.2019 йилдаги ПФ-5715-сон Фармоннинг 9-банди).

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 606 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика