Ташкилот – ЯСТ тўловчиси 1.08.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак эди. Июль ойида ҚҚСни ажратиб кўрсатмаган ҳолда товар етказиб бериш учун ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. 8.08.2019 йилда ДСИ ташкилот 1.07.2019 йилдан ҚҚС ва бошқа умумбелгиланган солиқларни тўловчиси эканлиги ҳақидаги хабарномани жўнатди.
Товарнинг умумий қийматидан ҚҚСни ажратиб кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактурага қандай тузатиш киритиш мумкин?
– Сиз ялпи тушум 1 млрд сўм чегарасидан ошган ойдан кейин келувчи ойдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишингиз керак.
Агар ялпи тушум белгиланган чегарадан июль ойида ошган бўлса, умумбелгиланган солиқларни тўлашга август ойидан бошлаб ўтишингиз керак.
Мазкур ҳолда ДСИнинг хабарномасига жавобингизда ўз позициянгизни асослаб беринг.
Агар ростдан ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлашга июль ойида ўтишингиз керак бўлиб, лекин сиз шу ўринда шартнома тузган ва товарни тегишли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирган ҳолда ҚҚСсиз етказиб берган бўлсангиз, унда ҳужжат сизнинг солиқ солиш тизимингизга мувофиқ келмай қолади.
Харидор товар қийматини ҚҚС суммасига оширишга розилик бермаган тақдирда, ундан ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда харидор билан худди шу суммага қўшимча битим тузинг.
Бу қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришни талаб қиладиган битим шартларини ўзгартиришдир (Солиқ кодексининг 205-моддаси 1-қисмининг 2-банди). Ҳисобварақ-фактурада биринчи ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни айирган ва ҚҚСни ҳисобга олиб, янги маълумотларни қўшган олган ҳолда кўрсатинг. Бу тушумнинг оширилишига олиб келмайди, лекин хато тузатилган бўлади.
МИСОЛ. Корхона – ЯСТ тўловчиси умумий қиймати 12 000 минг сўм бўлган 1 000 бирликдаги товарни ҚҚСсиз етказиб бериш учун шартнома тузди. Товар, корхона ҚҚСни 20% ставка бўйича тўлашга ўтган даврда чиқарилди. Ҳисобварақ-фактура шартномага мувофиқ ҚҚСсиз расмийлаштирилган.
Корхона ҚҚС тўлашга ўтганлиги сабабли у қўшимча битим тузиб, унда товарнинг худди ўша суммасини ҚҚС билан бирга кўрсатди. Битим асосида қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган.
Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича тўлдирилади:
Т/р
|
Товарларнинг (ишларнинг, хизматлар-нинг) номи
|
Ўлчов бирлиги
|
Миқдор
|
Нарх
|
Етказиб бериш қиймати
|
ҚҚС
|
ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати
|
|
ставка
|
сумма
|
|||||||
|
1
|
2
|
3
|
4
|
5
|
6
|
7
|
8
|
1
|
1-товар
|
Дона
|
- 1 000
|
12 000
|
- 12 000 000
|
ҚҚСсиз
|
ҚҚС
|
|
2
|
2-товар
|
Дона
|
1 000
|
10 000
|
10 000 000
|
20%
|
2 000 000
|
12 000 000
|
|
Жами тўлашга:
|
- 2 000 000
|
|
2 000 000
|
12 000 000
|
Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.