Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 39 / Жавоб берамиз

Олдинги иш жойидаги даромаднинг ҳисоби

 

Масъулияти чекланган жамиятга 12.08.2019 йилдан янги ходимларни ишга қабул қилдик. Улар олдинги асосий иш жойлари бўйича 2019 йилдаги ҳисобланган даромадлари ва ушланган солиқлари тўғрисида маълумотномаларни тақдим этишди.

1. Иш ҳақини ҳисоблаётганда маълумотномалардаги маълумотларни 1С дастурига киритиш керакми?

2. Ходим ўриндошлик бўйича ишга жойлашган тақдирда бундай маълумотларни киритиш керакми?

 

1

Ҳа, ходимнинг олдинги иш жойидан тақдим этилган даромадлар тўғрисидаги маълумотнома маълумотларини 1С бухгалтерия ҳисоби дастурига киритиш керак.

Ходим маълумотномани янги асосий иш жойи бўйича биринчи иш ҳақи ҳисоблангунга қадар тақдим этади.

ЖШДС календарь йил бошидан буён илгариги ва янги иш жойларидан олинган жами даромаддан келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (Солиқ кодексининг 186-моддаси 6-қисми).

Шунинг учун бухгалтерия дастурининг базасида олдинги иш жойидан ҳисобланган даромадлар ва ушланган солиқ тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.

 

2

Йўқ, ўриндошдан бошқа корхоналардаги даромадлари тўғрисида маълумотнома талаб қилинмайди. Унинг даромадидан ЖШДС асосий иш жойи бўйича даромади ҳисобга олинмаган жами даромад суммасидан ва алоҳида турдаги моддий ёрдам ва жисмоний шахслар тоифаси учун назарда тутилган имтиёзлар қўлланилмаган ҳолда амалга оширилади (Солиқ кодексининг 179-моддаси 1-бандининг 4-хатбошиси, 180-моддаси).

Агар ўриндош сизга маълумотномани тақдим этган бўлса, ундаги маълумотларни 1С базасига киритиш керак эмас.

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 619 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика