Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 39 / Солиқ солиш

Солиқ солинадиган базага тузатиш киритиш учун қўшимча ҳисобварақ-фактура

 

Ташкилот – ЯСТ тўловчиси 1.08.2019 йилдан умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтиши керак эди. Июль ойида ҚҚСни ажратиб кўрсатмаган ҳолда товар етказиб бериш учун ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган. 8.08.2019 йилда ДСИ ташкилот 1.07.2019 йилдан ҚҚС ва бошқа умумбелгиланган солиқларни тўловчиси эканлиги ҳақидаги хабарномани жўнатди.

Товарнинг умумий қийматидан ҚҚСни ажратиб кўрсатиш учун ҳисобварақ-фактурага қандай тузатиш киритиш мумкин?

 

– Сиз ялпи тушум 1 млрд сўм чегарасидан ошган ойдан кейин келувчи ойдан бошлаб умумбелгиланган солиқларни тўлашга ўтишингиз керак.

Агар ялпи тушум белгиланган чегарадан июль ойида ошган бўлса, умумбелгиланган солиқларни тўлашга август ойидан бошлаб ўтишингиз керак.

Мазкур ҳолда ДСИнинг хабарномасига жавобингизда ўз позициянгизни асослаб беринг.

Агар ростдан ҳам умумбелгиланган солиқларни тўлашга июль ойида ўтишингиз керак бўлиб, лекин сиз шу ўринда шартнома тузган ва товарни тегишли ҳисобварақ-фактурани расмийлаштирган ҳолда ҚҚСсиз етказиб берган бўлсангиз, унда ҳужжат сизнинг солиқ солиш тизимингизга мувофиқ келмай қолади.

Харидор товар қийматини ҚҚС суммасига оширишга розилик бермаган тақдирда, ундан ҚҚСни ажратиб кўрсатган ҳолда харидор билан худди шу суммага қўшимча битим тузинг.

Бу қўшимча ҳисобварақ-фактурани расмийлаштиришни талаб қиладиган битим шартларини ўзгартиришдир (Солиқ кодексининг 205-моддаси 1-қисмининг 2-банди). Ҳисобварақ-фактурада биринчи ҳисобварақ-фактурадаги маълумотларни айирган ва ҚҚСни ҳисобга олиб, янги маълумотларни қўшган олган ҳолда кўрсатинг. Бу тушумнинг оширилишига олиб келмайди, лекин хато тузатилган бўлади.

 

МИСОЛ. Корхона – ЯСТ тўловчиси умумий қиймати 12 000 минг сўм бўлган 1 000 бирликдаги товарни ҚҚСсиз етказиб бериш учун шартнома тузди. Товар, корхона ҚҚСни 20% ставка бўйича тўлашга ўтган даврда чиқарилди. Ҳисобварақ-фактура шартномага мувофиқ ҚҚСсиз расмийлаштирилган.

Корхона ҚҚС тўлашга ўтганлиги сабабли у қўшимча битим тузиб, унда товарнинг худди ўша суммасини ҚҚС билан бирга кўрсатди. Битим асосида қўшимча ҳисобварақ-фактура ёзиб берилган.

Қўшимча ҳисобварақ-фактуранинг жадвал қисми қуйидагича тўлдирилади:

Т/р

 

Товарларнинг (ишларнинг, хизматлар-нинг) номи

 

Ўлчов бирлиги

 

Миқдор

 

Нарх

 

Етказиб бериш қиймати

 

ҚҚС

 

ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда етказиб бериш қиймати

 

ставка

 

сумма

 

 

1

 

2

 

3

 

4

 

5

 

6

 

7

 

8

 

1

 

1-товар

 

Дона

 

- 1 000

 

12 000

 

- 12 000 000

 

ҚҚСсиз

 

ҚҚС

 

 

2

 

2-товар

 

Дона

 

1 000

 

10 000

 

10 000 000

 

20%

 

2 000 000

 

12 000 000

 

 

Жами тўлашга:

 

- 2 000 000

 

 

2 000 000

 

12 000 000

 

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 607 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика