Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 39 / Солиқ солиш

Уйда меҳмонхона: солиқ оқибатлари

 

Оилавий корхонанинг фаолият тури – меҳмонхона хизматлари. Оилавий корхонанинг иштирокчиси бўлган жисмоний шахс ўз мулкида уй-жой фондига қарашли бинога эга. Жисмоний шахс ушбу бинони меҳмонхона мажмуаси сифатида ишлатиш учун вақтинча бепул фойдаланишга оилавий корхонага берган. Корхона барча коммунал хизматлар билан шартномаларни тузиб, уларнинг хизматлари учун ҳақни ўз ҳисоб-китоб счётидан тўламоқда.

Оилавий корхона иштирокчилари оилавий корхона фойдаланаётган бинода яшамаган тақдирда, корхона ва мол-мулк эгаси – оилавий корхона иштирокчиси қандай солиқларни ва қайси ставкада тўлайди?

 

- Оилавий корхоналар турар жойларда бўлгани каби, яшаш учун мўлжалланмаган жойларда ҳам фаолиятини амалга ошира олади.

Оилавий корхона иштирокчиларига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган турар жойларни улардан оилавий корхона фаолиятида фойдаланиш мақсадида яшаш учун мўлжалланмаган жойларга айлантириш талаб қилинмайди, бундан фаолиятнинг айрим турлари учун қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно («Оилавий тадбиркорлик тўғрисида»ги Қонуннинг 16-моддаси).

Оилавий корхона турар жойдан унда истиқомат қилиш билан бир вақтда товарлар ишлаб чиқариш (ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш) учун фойдаланган тақдирда, мол-мулк ва ер солиқлари жисмоний шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади (Солиқ кодексининг 276-моддаси 2-қисми; Солиқ кодексининг 291-моддаси 2-қисми).

Бинобарин, агар турар жойлардан уларда истиқомат қилмаган ҳолда фақат оилавий корхонанинг фаолияти учун фойдаланилса, мол-мулк ва ер солиқлари юридик шахслар учун белгиланган ставка бўйича тўланади. Бу солиқларни кўчмас мулкнинг эгаси бўлган жисмоний шахс тўлайди.

Оилавий корхона коммунал хизматлар, шу жумладан сув таъминоти ташкилоти билан шартнома тузганлиги сабабли у сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқни тўлайди (Солиқ кодексининг 257-моддаси).

Мазкур ҳолда солиқ солинадиган база бўлиб сув ўлчагич асбобларининг кўрсаткичлари асосида аниқланадиган фойдаланилган  сув ҳажми ҳисобланади (Солиқ кодексининг 259, 260-моддалари).

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика