Ўриндош 1.08.2019 йилдан ўз хоҳишига кўра ишдан бўшади. Ишдан бўшаш кунида 15 кунлик фойдаланилмаган таътили бор. Штатлар жадвали бўйича маоши – 2 500 минг сўм. Ҳар ойда ўртача 1 100 минг сўмдан ҳисобланади.
Фойдаланилмаган таътил учун компенсация қандай ҳисобланади?
– Компенсация тўлаш учун ўртача ҳар ойлик иш ҳақини ҳисоб-китоб даврида (олдинги 12 ой) лавозим маошидан ошадиган (тарифга қўшимча тўловлар) сумманинг 1/12 қисмига кўпайтириш билан ҳисоб-китоб қилиш кунидаги лавозим маошидан келиб чиқиб ҳисобланг. Уларга ишбай иш ҳақи, мукофотлар, қўшимча тўловлар, устамалар ва ижтимоий суғурта бўйича бадаллар ҳисобланадиган бошқа тўловлар киради.
МИСОЛ. Ўриндош 0,5 ставкада ишлайди. Штатлар жадвали бўйича 2 500 минг сўмлик маош белгиланган бўлса, 0,5 ставкада ишлайдиган ўриндош учун 1 250 минг сўм ҳисобланади. Сўнгги 12 ой давомида тарифга қўшимча тўловлар амалга оширилмаган.
Ўртача кунлик маошни аниқлаймиз: 1 250 000 / 25,4 = 49 212,60 сўм. таътил компенсацияси 738 189 сўмга (49 212,60 х 15 кун) тенг.
Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.