Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 39 / Ходимлар билан ҳисоблашиш

Алиментлар тўланганда ЖШДС бўйича имтиёз

 

Ходим ипотека кредитига шартнома олиб келди. Ташкилот Президентнинг «2017–2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (22.11.2016 йилдаги ПҚ-2660-сон) мувофиқ ЖШДС бўйича имтиёз тақдим этди. Шу билан бирга унинг маошидан 25% миқдорида алимент тўланади.

Ходим даромадининг бир қисми имтиёзли бўлганда алиментлар қандай ушлаб қолинади?

 

– Ижро ҳужжатларига биноан ундирув ходимнинг иш ҳақи ва бошқа даромадларига қаратилганда ушланмалар миқдори солиқлар ушлаб қолингандан кейин қолган суммадан ҳисоблаб чиқарилади («Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида»ги Қонуннинг 65-моддаси).

 

МИСОЛ. Ходимга 3 000 минг сўм миқдорида иш ҳақи ҳисобланди. У маошидан 950 минг сўмини ҳар ойда ушлаб қолиб, ипотека кредитини қоплаш учун ўтказиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилди.

2017–2020 йилларда шаҳарларда энергия қувватини кам сарф этадиган арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш дастури доирасида квартира харид қилиш учун олинган ипотека кредитини қоплашга йўналтириладиган иш ҳақининг суммаси қарздорнинг солиқ солинадиган даромадига киритилмайди (ПҚ-2660-сон қарорнинг 18-банди).

Алиментлар суммасини ҳисоблаймиз:

ҳисобланган иш ҳақи – 3 000 минг сўм;

ипотека кредитини қоплаш учун йўналтирилган имтиёз суммасига камайтирилган даромаддан келиб чиқилган ЖШДС – 246 минг сўм (3 000 – 950) х 12%);

ЖШДС суммасига камайтирилган даромаддан келиб чиқилган алиментлар – 688,50 минг сўм ((3 000 – 246) х 25%).

 

Жавобларни «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 628 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика