Муҳр ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом (27.10.2001 йилдаги 1077-сон) ўз кучини йўқотди.
Айни пайтда ташкилот муҳри йўқотилганда уни тиклаш тартиб-таомили қандай?
– Муҳр ташкилотнинг локал ҳужжатларига мувофиқ тикланади.
Ҳақиқатан ҳам, Муҳр ва штампларни тайёрлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш тартиби тўғрисида низом (АВ томонидан 27.10.2001 йилда 1077-сон билан рўйхатдан ўтказилган) ўз кучини йўқотди, ушбу ҳужжат ўрнига эса янги тартиб ишлаб чиқилмаган. Шу боис ташкилотларнинг локал ҳужжатлари бўйича муҳрни тиклашингиз мумкин.
Қуйидагиларни амалга оширинг:
♦ муҳр йўқолганлиги сабаблари ва шартларини текшириш, шунингдек бунинг учун жавобгар шахсларни аниқлаш бўйича комиссияни тузинг. Текширув натижалари далолатнома ва ёзма равишда тушунтириш хатлари билан расмийлаштирилиши лозим;
♦ раҳбарнинг буйруғи билан айбдор шахсларга нисбатан интизомий жазони унинг қоидаларига риоя этган ҳолда қўлланг (МКнинг 182-моддаси);
♦ босма нашрда муҳр йўқолганлиги ва уни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги эълонни жойлаштиринг;
♦ ташкилотнинг янги муҳрини чиқаришга буюртма беринг.
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.