2019 йил сентябрдан ташкилот тугатилди. Ходимлардан фақат бош бухгалтер ва директор қолган. Тугатиш жараёнига ярим йил вақт кетиши мумкин.
Ташкилот тўлиқ тугатилгунига қадар бош бухгалтер ва директорни ишдан бўшатиш лозимми?
– Ҳа, ишдан бўшатиш лозим.
Муассислар МЧЖни ихтиёрий тугатиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиб, тугатувчини тайинлайдилар. Тугатувчи тайинланган вақтдан бошлаб корхона ишларини бошқариш бўйича барча ваколатлар унга ўтади. У ушбу ваколатлар доирасида жамият ходимлари билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларни тўхтатиш чора-тадбирларини кўради (27.04.2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарорга илованинг 3, 4-бандлари, 17-банди «а» кичик банди).
Альберт Сафин, «Norma» МЧЖ эксперти.