Norma.uz

ҚҚС ставкасини пасайтиришмоқчи

 

Ўзбекистон ҳукумати қўшилган қиймат солиғи ставкасини 20 фоиздан 15 фоизга пасайтириш чораларини кўради, деб хабар беради Давлат солиқ қўмитаси.

 

Албатта, солиқ тизимидаги бу ҳаракат давлат учун ихтиёрий ва оғир қадам бўлади, чунки бюджетга солиқ тушумларининг учдан бир қисми ҚҚС ҳисобига таъминланади, дейилади Қўмита хабарида.

Аммо давлат бюджети даромадларининг қисқариши хавфига қарамай, солиқ юкини камайтириш ва мамлакатда тадбиркорликни ривожлантиришга устувор аҳамият берилди.

ҚҚС ставкасининг 15 фоизгача пасайтирилиши пул-кредит сиёсатининг юмшатилиши ва Ўзбекистон бозорида нархларнинг барқарорлашуви белгисидир.

Маълумки, амалдаги 20 фоизлик солиқ ставкаси 2000 йилда ўрнатилган ва сўнгги 19 йил ичида қайта кўриб чиқилмаган.

ҚҚС ставкасини пасайтириш бўйича кўрилаётган чоралар солиқ юкини камайтиради ва солиқ тўловчилар ихтиёрида 10 трлн сўм қолишига имкон беради.

Янги таҳрирдаги Солиқ кодекси лойиҳасига мувофиқ, 2020 йилдан бошлаб бизнес субъектлари асосий воситаларни бир марталик ҳисобга олиш ва ҚҚС бўйича ортиқча миқдорни қайтариш ҳуқуқига эга бўлади. Бу эса, ўз навбатида, иқтисодиётдаги бўш пул маблағлари айланмасини 1,5 трлн сўмга ошишига олиб келади.

 

ДСҚ Матбуот хизмати.

ЎзА.

Прочитано: 168 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика