Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 22 / Бухгалтерга тавсиялар

Иш ҳақини депонентга ўтказиш

 

Ходимлар белгиланган муддатда олмаган иш ҳақи, шунингдек ходимлар билан ҳисоблашиш бўйича бошқа тўловлар депонентга ўтказилиши, яъни бухгалтерия ҳисобида олинмаган суммалар сифатида акс эттирилиши, шунингдек корхона счётига ўтказиш учун банкка топширилиши лозим.

 

Депонентга ўтказиш тартиби

Ходим ёки унинг ишончли вакили 3 иш куни давомида иш ҳақи ёки бошқа тўловларни олмаган бўлса, олинмаган суммани албатта депонентга ўтказинг ва корхона счётига ўтказиш учун уни банкка топширинг.

Уни 3 кундан ортиқ кассада қолдириш – Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидаларини (АВ томонидан 22.06.2015 йилда 2687-сон билан рўйхатдан ўтказилган Қоидаларнинг 8-банди) бузиш демак. Бу МЖТКнинг 175-моддаси 3-қисми бўйича маъмурий жавобгарликка – мансабдор шахсларга ЭКИҲнинг 10 бараваридан 15 бараваригача жарима солинишига олиб келиши мумкин.

 

Эътибор беринг!

Иш ҳақини депонентга ўтказиш уни бериш муддатини бузиш ҳисобланмайди, зеро ходим иш берувчига боғлиқ бўлмаган сабабларга кўра пулни ололмаган бўлади.

 

ВАЗИЯТ.

Корхона кассири 2019 йил 5 апрелда март ойидаги иш ҳақини тўлаш учун нақд пул олди. 3-иш куни охирига келиб – 2019 йил 9 апрелда 2 нафар ходим иш жойида бўлмаганлиги сабабли иш ҳақини ололмаслиги маълум бўлди: битта ходим хизмат сафаридан қайтмаган, иккинчиси эса бетоб.

Олинмаган суммаларни нима қилиш керак?

Олинмаган суммалар депонентга ўтказилиши ва банк кассасига топширилиши лозим.

Кассир пул бериладиган 3-иш куни охирида:

тўлов қайдномасининг «Имзо» устунида иш ҳақини олмаган ҳар бир шахснинг фамилияси рўпарасига «депонентга ўтказилган» деб ёзиб қўйиши ёки шундай ёзувли штампни босиши;

қайднома тагида амалда тўланган ва депонентга ўтказилган суммани ёзиб қўйиши, уларни тўлов қайдномаси бўйича умумий якун билан солиштириши ва ўз имзоси билан тасдиқлаши;

амалда тўланган суммани Касса дафтарига ёзиши ва тўлов қайдномасига чиқим касса ордерининг рақами ва тўртбурчак штамп босиши;

депонентга ўтказилган суммалар реестрини тузиши керак (Қоидаларнинг 19-банди). Бундай реестрнинг тасдиқланган шакли мавжуд эмас, бироқ унда ходимнинг табель рақами ва унинг СТИРи, фамилияси, исми ва отасининг исми, шунингдек депонентга ўтказилган сумма ва у юзага келган даврни кўрсатиш зарур.

 

Ҳар гал пул бергандан кейин ходимлардан бирортаси уни олмаган бўлса, депонентга ўтказилган суммалар реестрини тузинг. Расмийлаштирилган реестрни касса ҳужжатларига қўшиб қўйинг.

Пул тўлов қайдномаси бўйича эмас, балки алоҳида чиқим касса ордерлари бўйича берилса, ходим пул олганлиги ҳақида имзо қўядиган жойга депонентга ўтказилганлиги ҳақида белги қўйинг.

Ходимлар олмаган маошни иш ҳақи бериладиган 3-куннинг охирида банкка топширинг. Пулни топшириш чоғида нақд пул киритилаётганлиги ҳақидаги билдиргини тўлдиринг, банк унинг асосида бу суммани корхонангиз счётига ўтказади. Топширилган суммаларга 1 та чиқим касса ордерини расмийлаштиринг.

Депонентга ўтказилган иш ҳақининг таҳлилий ҳисоби Депонентга ўтказилган иш ҳақини ҳисобга олиш дафтарида ҳар бир ходим бўйича алоҳида юритилади. Кассир томонидан тузилган реестр Дафтарга маълумотларни киритиш учун асос бўлади.

 

Эътибор беринг!

Корхонангиз товарларни (ишларни, хизматларни) реализация қилишдан олинган нақд тушумни инкассация қиладиган бўлса, депонентга ўтказилган иш ҳақини инкассация орқали банкка топшириш керак эмас. Депонентга ўтказилган иш ҳақини банкка олиб бориб, нақд пулни банк кассасига топширинг.

 

Депонентга ўтказилган суммаларни бериш

Ходим депонентга ўтказилган иш ҳақини олиш учун сизга мурожаат қилганда, уни тўлаш учун банкдан пулни олинг. Ходим депонентга ўтказилган иш ҳақини олмоқчилигини оғзаки баён этиши мумкин, ариза талаб қилиш шарт эмас.

Депонентга ўтказилган иш ҳақини бериш муддати белгиланмаган. Уни имкон қадар тезроқ беришга ҳаракат қилинг. Банкдан нақд пул олиш вақти келмаган, ходим эса пулларини талаб қилаётган бўлса, унинг ёзма аризасига биноан депонентга ўтказилган суммани пластик картага ўтказишни таклиф қилинг.

Илгари депонентга ўтказилган иш ҳақини ходимга чиқим касса ордери бўйича беринг. Бироқ бундай ходимлар бир нечта бўлса, барчасига битта тўлов қайдномасини тузиш мумкин.

Ходимнинг ишончли вакили ишончнома бўйича депонентга ўтказилган иш ҳақини олиши мумкин. Бундай вазиятда чиқим касса ордерида ходимнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини, шунингдек ишончли вакилнинг фамилияси, исми ва отасининг исмини ҳамда паспорт маълумотларини кўрсатинг.

Депонентга ўтказилган иш ҳақини ҳисобга олиш дафтарига у тўланганлиги ҳақидаги маълумотларни қайд этинг.

 

Талаб қилиб олинмаган суммалар

Депонентга ўтказилган иш ҳақи ходим томонидан даъво муддати (3 йил) мобайнида талаб қилиб олиши мумкин. Бу вақт давомида уни бухгалтерия ҳисоби счётларида ҳисобга олинг.

Ходимнинг ўзи ҳам, унинг ишончли вакили ҳам, унинг меросхўрлари ҳам (ходим вафот этган тақдирда) 3 йил ичида депонентга ўтказилган иш ҳақини олиш учун мурожаат қилмаса, ушбу суммаларни корхонанинг бошқа даромадларига (9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар») ҳисобдан чиқаринг.

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхонада депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромад давр молиявий натижаларида – Фойда солиғи ҳисоб-китобининг (1-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда ­3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган) 010-«Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) («Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот» – 2-сонли шаклнинг 240-сатри)» сатрида акс эттирилади.

Солиқ солишнинг соддалаштирилган тартибини қўлласангиз, ушбу даромадни Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобида (9-илова, АВ томонидан 21.01.2019 йилда 3126-сон билан рўйхатдан ўтказилган):

● 030-«Бошқа даромадлар (Ягона солиқ тўлови ҳисоб-китобига 1-илованинг 010-сатри)» сатрида;

● ЯСТ ҳисоб-китобига 1-«Бошқа даромадлар» иловасининг 010-«Бошқа даромадлар – жами» ва 080-«Мажбуриятларни ҳисобдан чиқаришдан олинадиган даромадлар» сатрларида кўрсатинг.

 

Бухгалтерия ҳисобида акс эттириш

Депонентга ўтказилган иш ҳақини бухгалтерия ҳисобида қуйидагича акс эттиринг:

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича олинмаган суммалар (депонентга ўтказилган суммалар) акс эттирилди

 

6710-«Меҳнат ҳақи бўйича ходимлар билан ҳисоблашиш»

 

6720-«Депонентланган иш ҳақи»

 

Депонентга ўтказилган сумма банкка топширилди ва ҳисоб-китоб счётига ўтказилди

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Депонентга ўтказилган суммаларни тўлаш учун банкдан нақд пул олинди

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Депонентга ўтказилган сумма кассадан нақд пулда тўланди

 

6720-«Депонентланган иш ҳақи»

 

5010-«Миллий валютадаги пул маблағлари»

 

Депонентга ўтказилган иш ҳақи ходимнинг пластик картасига ўтказилди (унинг аризасига кўра)

 

6720-«Депонентланган иш ҳақи»

 

5110-«Ҳисоб-китоб счёти»

 

Даъво муддати (3 йил) ўтгач депонентга ўтказилган иш ҳақи корхонанинг бошқа даромадларига киритилди

 

6720-«Депонентланган иш ҳақи»

 

9360-«Кредитор ва депонент қарзларни ҳисобдан чиқаришдан даромадлар»

 

 

 

6720-«Депонентланган иш ҳақи» счёти бўйича таҳлилий ҳисобни олинмаган суммаларни депонентга ўтказиш саналарини кўрсатган ҳолда корхонанинг ҳар бир ходими бўйича юритиш лозим.

Олег Цой,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 2654 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика