Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 22 / Солиқ солиш

Умидсиз қарз

 

Корхонада тугатилган корхоналарнинг (Давстатқўм реестридан кўчирма бор) муддати (3 йил) ўтган дебиторлик қарзи мавжуд. Корхона шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этмаган. Фойда солиғини ҳисоблашда тугатилган корхоналарнинг ҳисобдан чиқарилган муддати ўтган дебиторлик қарзи чегириладими?

 

Ҳа, чегирилади.

Суд қарорига биноан мажбуриятларнинг тугатилиши, қарздорнинг банкротлиги, тугатилиши ёки даъво қилиш муддати ўтиши оқибатида узиш мумкин бўлмаган дебиторлик қарзи умидсиз дебиторлик қарзи ҳисобланади (Солиқ кодексининг ­22-моддаси).

Умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, шубҳали қарзлар бўйича ташкил этилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқариш бундан мустасно, фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида жами даромаддан чегирилади (Солиқ кодексининг ­145-моддаси 40-банди «в» кичик банди).

 

Жавоблар «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.

 

Прочитано: 1388 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика