ҚҚС тўловчи корхона маъмурий эҳтиёжлари учун хўжалик товарларини супермаркетлардан харид қилиб, товар ҳақини корпоратив пластик карта орқали тўлайди. Бухгалтерияга ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилмаган терминал чеки тақдим этилади, унга товарнинг ҳар бир тури бўйича ҚҚС суммаси ажратиб кўрсатилган товарлар рўйхати илова қилинади, масалан, атир совун – 2 дона 3 000 сўмдан, шу жумладан ҚҚС – 500 сўм. Ҳисобварақ-фактура расмийлаштирилмайди.
Ҳисобварақ-фактура мавжуд бўлмаса, корхона қоғозга чиқарилган товарлар рўйхатида ажратиб кўрсатилган ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?
– Йўқ, ҳақли эмас.
Савдо терминали чекига илова қилинадиган, товар номлари, ҚҚС суммалари ажратиб кўрсатилган нархлари қайд этилган қоғоз ҚҚСни ҳисобга олиш учун асос бўла олмайди. ТМЗни реализация қиладиган ва корпоратив пластик картадан тўловни қабул қиладиган корхоналар сизнинг корхонангизга ҳисобварақ-фактуралар тақдим этишлари керак (30.10.2018 йилдаги ПФ–5564-сон Фармоннинг 1-банди «в» кичик банди).
Жавоблар «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.