Корхонада тугатилган корхоналарнинг (Давстатқўм реестридан кўчирма бор) муддати (3 йил) ўтган дебиторлик қарзи мавжуд. Корхона шубҳали қарзлар бўйича захира ташкил этмаган. Фойда солиғини ҳисоблашда тугатилган корхоналарнинг ҳисобдан чиқарилган муддати ўтган дебиторлик қарзи чегириладими?
– Ҳа, чегирилади.
Суд қарорига биноан мажбуриятларнинг тугатилиши, қарздорнинг банкротлиги, тугатилиши ёки даъво қилиш муддати ўтиши оқибатида узиш мумкин бўлмаган дебиторлик қарзи умидсиз дебиторлик қарзи ҳисобланади (Солиқ кодексининг 22-моддаси).
Умидсиз қарздорликни ҳисобдан чиқаришдан кўрилган зарарлар, шубҳали қарзлар бўйича ташкил этилган захира ҳисобига ҳисобдан чиқариш бундан мустасно, фойда солиғи бўйича солиқ солинадиган базани аниқлаш чоғида жами даромаддан чегирилади (Солиқ кодексининг 145-моддаси 40-банди «в» кичик банди).
Жавоблар «Norma» МЧЖ экспертлари тайёрладилар.