Norma.uz
Газета СБХ / 2019 год / № 11 / Божхона

Товарлар чиқариб юборилганидан кейин қийматига тузатиш киритиш

 

Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудига олиб кириладиган товарларнинг божхона қийматини маълум қилиш ва назорат қилиш қоидалари ўз кучини йўқотган. Мени товарлар чиқариб юборилганидан кейин БЮДга тузатиш киритиш масаласи қизиқтирмоқда.

Товарлар чиқариб юборилганидан кейин БЮДга тузатиш киритиш шартлари ва тартиби қандай норматив ҳужжатларда белгиланган? Бундай ҳужжатлар бўлмаса, божхона БЮДга мустақил равишда тузатиш киритишга ҳақлими?

Д.Зокирова.

 

Божхона товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига божхона расмийлаштирувининг исталган босқичида ва ҳатто товар чиқариб юборилганидан кейин тузатишлар киритишга ҳақли (БКнинг 320-моддаси).

Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш шакли, шунингдек уни тўлдириш тартиби Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритишни тўлдириш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 14.03.2017 йилда 2867-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан белгиланган.

Товар чиқариб юборилганидан кейин унинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига қуйидаги ҳолларда тузатишлар киритилади, агар:

● шартли чиқариб юборилган товарга нисбатан унинг узил-кесил божхона қиймати декларантнинг ёки божхона брокерининг қўшимча ахбороти асосида аниқланса ёхуд декларант ёки божхона брокери БКнинг 321-моддасига мувофиқ божхона органи томонидан аниқланган божхона қийматини қабул қилса;

● товарни декларациялашда содир этилган, товарнинг божхона қийматининг ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган техник хатолар аниқланган бўлса;

● ҳужжатларнинг кейинги текшируви пайтида товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларининг миқдорига таъсир кўрсатган нотўғри декларациялаш аниқланган бўлса;

● маълум қилинган божхона қийматининг божхона ҳудудига олиб кирилган ёки ушбу ҳудуддан олиб чиқилган товарнинг миқдори ва (ёки) сифати контракт (шартнома, келишув) шартларидан четга чиқиши туфайли товарнинг ҳақиқий қийматига мос эмаслиги божхона декларациясини қабул қилиш санасида аниқланган бўлса. Божхона кўздан кечируви далолатномаси, шунингдек контракт (шартнома, келишув) тарафлари ўртасида келишилган, божхона тўловлари ундирилмайдиган товар бўйича – товарнинг миқдорига оид эътироз ёки божхона тўловлари ундириладиган товарлар бўйича – экспертиза хулосаси товарнинг мос эмаслигини тасдиқловчи ҳужжатлар ҳисобланади;

● божхона тўловларининг суммалари қайтарилишига ёки қўшимча тўланишига олиб келадиган ёки товарнинг божхона қиймати миқдорига таъсир кўрсатган бошқа асослар юзага келган бўлса (Йўриқноманинг 11-банди).

 

Маълумот учун. Агар товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш божхона тўловларини тўлаш бўйича қарздорликнинг пайдо бўлишига олиб келган бўлса, ана шу қарздорлик суммасига БКнинг 349-моддасида назарда тутилган тартибда пеня ҳисобланади.

 

Товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритиш қайси товарнинг божхона қийматига ва (ёки) божхона тўловларига тузатишлар киритилаётган бўлса, фақатгина ўша товарга нисбатан амалга оширилади.

Бунинг учун декларант ёки божхона брокери божхона органига тузатишлар киритиш шаклини тақдим этади, у божхона декларациясининг ажралмас қисми бўлиб, унинг маълумотларига тузатишлар киритилади.

Агар декларант ёки божхона брокери божхона органи томонидан киритилган тузатишларга рози бўлмаса, у товарнинг божхона қийматига ёки божхона тўловларига тузатишлар киритишнинг божхона органи томонидан қайта ҳисоб-китоб қилинган шаклини имзоламасликка ҳақли. Бу ҳолларда у тузатишлар киритиш сабабларини тушунтириб беришни божхона органидан талаб қилиш ҳуқуқига эга.

 

Маълумот учун. Декларант ёки божхона брокери томонидан божхона органига сўров юборилиши уни божхона тўловларини тўлашдан озод этмайди.

 

Божхона расмийлаштируви учун ҳужжатлар қабул қилинганидан кейин божхона органи томонидан тузатишлар киритилиши устидан декларант ёки божхона брокери қонунчиликда белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.

 

«Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

 

Прочитано: 40 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика